Ссылки доступа

Ўзбекистонда 2019 йил «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» деб эълон қилинди


Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жума куни Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида кириб келаётган янги — 2019 йилни Ўзбекистонда «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» деб эълон қилишни таклиф этди.

Ўз чиқишида президент келаси йилда ҳам 2018 йилда бошланган лойиҳа ва дастурлар давом эттирилишини таъкидлади.

«Жаҳон тажрибаси фаол инвестиция сиёсатини олиб борган мамлакатларгина юксак ютуқларга эришишини кўрсатмоқда», – дея иқтибос келтиради давлат раҳбарининг сўзларидан маҳаллий нашрлар.

Унинг таъкидлашича, инвестиция иқтисодий ўсиш драйвери бўлиб, мамлакат минтақалари ва бошқа соҳаларнинг ривожига, янги технологиялар ва юқори малакали мутахассисларнинг жалб қилинишига омил бўлади.

Инвестицияларнинг асосий мақсади – ҳар бир инсоннинг турмуш даражасини юксалтиришдан иборат, дея баёнот берди Шавкат Мирзиёев.

Устивор йўналишлар – ижтимоий соҳани ривожлантириш, ёшларни муносиб таълим олишларини таъминлаш, соғлом турмуш тарзини яратиш, дея таъкидлади президент.

«Агар биз тинчлик ва сихат- саломатликка эришсак – қолган ҳамма нарсага эришамиз», –дея қайд қилди президент.

Мамлакат раҳбарининг таклифи давомли қарсаклар билан кутиб олинди. «Кўриниб турибди, бу ерда тадбикорлар кўп экан», – дея ҳазиллашди президент.

XS
SM
MD
LG