Ссылки доступа

Қирғизистонда сайёҳлик милицияси пайдо бўлди


Қирғизистонда илк бор сайёҳлар билан ишлашга мўлжалланган алоҳида бўлинма – туристик милиция фаолият юрита бошлади. Хизмат ҳозирча фақат Бишкекда ташкил этилди.

Туристик милициянинг вазифаси саёҳлар, Қирғизистондаги хорижий мамлакатларнинг фуқаролари хавфсизлигини таъминлаш, хавфсизлик ва қонунчилик билан боғлиқ барча масалалар бўйича маслаҳат беришдан иборат.

Туристик милиция хизматига кирмоқчи бўлган номзодларга асосий талаб сифатида хорижий тилларни ва қонунчилик базасини билиш қўйилмоқда. ИИВнинг хабарига кўра, сайёҳ ҳар қандай ёрдамни олиши мумкин, масалан ўзини ҳимоя қилишдан тортиб саломатлиги, шаҳарни яхши билмаган тақдирда қаердалигини аниқлаштириб олишда туристик милицияга таяниши мумкин. Ходимлар хорижий тилларни ўрганишда билимларини такомиллаштирриб боришади ва пойтахт меҳмонлари билан уларнинг она тилларида гаплаша оладилар.

Туристик милицияга 60 киши танлаб олинди. Иккита взвод ташкил этилди, истиқболда инглиз тилини ўрганиш турибди. Айрим ходимлар инглиз тилидан ташқари итальян, француз ва турк тилларини билишади. Ходимларнинг ярмисини аёллар ташкил қилади.

Ҳукумат туристик милиция мамлакат имижини яхшилашга ҳисса қўшишига умид қилмоқда.

XS
SM
MD
LG