Ссылки доступа

Бакуда ушланган божхона хизматининг собиқ раҳбари Жунусов Қирғизистонга олиб келинди


Иқтисодий жиноятларга қарши кураш давлат хизмати (Финпол) ходимлари 28 декабрь куни Озарбайжондан Бишкекка давлат божхона хизматининг собиқ раиси Адамқул Жунусовни олиб келди.

2018 йилнинг август ойида Жунусовга нисбатан “Хизмат ваколатларини суиистеъмол қилиш” бўйича сиртдан айблов эълон қилган эди. 2018 йилнинг 28 август куни Бишкекдаги Биринчи май туман суди унга нисбатан сиртдан эҳтиёт чораси сифатида ҳибсга олиш борасида ҳукм чиқарган эди.

Тергов версиясига кўра, 2013 - 2016 йилларда Жунусов ДБХ раҳбари сифатида «А.» ОАЖ вакиллари ва ДБХдаги бошқа мансабдорлар билан биргаликда коррупция алоқаларини ташкил қилган. У компанияларга маҳсулотларнинг сохта идентификациялашига ёрдам берган, шу сабабли компаниялар божхона преференцияларига эга бўлган. Қонун бўйича бу маҳсулотлар умумий асосларда расмийлаштирилиши керак эди.

Мажбурий божхона тўловлари тушмагани боис давлатга етказилган зарар 166 млн сом (2,3 млн доллар) дея баҳоланган.

4 декабрь куни Жунусов Бакудаги Ҳайдар Алиев номли халқаро аэропортда ушланди. Маълумотларга кўра, у Нью-Йорк (АҚШ)дан келган. Озарбайжон суд органлари уни хибсга олиш ва экстрадиция қилиш борасида санкция берди.

XS
SM
MD
LG