Ссылки доступа

Ўзбекистонда 1 январдан бошлаб хонадонларга қўриқлов техник воситалари бепул ўрнатилади


2019 йил 1 январдан бошлаб, жисмоний шахсларнинг уй-жойлари ва хонадонларига уларга қўриқлаш хизматини кўрсатиш мобайнида фойдаланишга бериладиган қўриқлов техник воситалари жиҳозларини ўрнатиш, қўриқлаш хизмати маблағлари ҳисобидан бепул амалга оширилади.

Бу ҳақда ИИВ Ташкилий департаменти Юридик таъминлаш бошқармаси етакчи юрист консульти Улуғбек Омонов ЎзАда эълон қилган хабарида маълум қилди.

Қўриқлов техник воситалари жиҳозларини ўрнатиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йилнинг 12 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахслар мулкининг қўриқланишини таъминлаш самарадорлигин ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига биноан амалга оширилади.

Қарорга биноан жорий этиладиган «Хавфсиз хонадон» концепциясига кўра, бутун республикада техник қўриқлаш ва ҳаракатланиш пунктларига хабарни узатиш ва марказлашган кузатувнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилади.

Бунинг натижасида қўриқланадиган объектлардан келиб тушган хабар жойига нафақат қўриқлаш хизмати ходимлари, балки энг яқин патруль гуруҳининг тез етиб боришини таъминлаш механизмлари ишлаб чиқилади. Бундан буён фақатгина кўчмас мулклар билан бирга, транспорт воситалари ва бошқа ҳаракатланувчи объектларни қўриқловга олишга эътибор кучайтирилади.

XS
SM
MD
LG