Канадада ишлаётган ўзбек олимининг фикрича, “Ўзбекистонда аччиқ қалампир етиштириш ғояси бошиданоқ “фақат популизмга асосланган нотўғри ва ноилмий қарор” бўлган.
Прокуратурага кўра, биргина Беруний туманида 7 та юк автомобилига ортилган нархи 2 миллиард сўмдан ортиқ бўлган 70 миллиондан зиёд қалампир кўчати чириб, экишга яроқсиз аҳволга келиб қолгани оқибатида чиқиндихонага ташланган.
Прокуратура вакилига кўра¸ "Қорақалпоғистон бўйлаб 6 530 926 080 сўмлик 76 981 450 дона аччиқ қалампир кўчати "хўжасизлик оқибатида чириб кетган".
Айни пайтда, Самарқанд вилоят, Ургут туманидаги 177 та фермер хўжалигида ҳам “қалампир учун ажратилган кредитлар ўзлаштирилгани” юзасидан очилган жиноят иши очилган.
Ишга тиркалган ҳужжатларда фермерлар кўчат етиштириб берувчи ширкатларни айблашган.
Қалампир кўчати етказувчи ширкат вакили Зулайҳо Мусурмоновага кўра¸ шу кунда жаҳон бозорида бир кило аччиқ қалампирнинг энг баланд нарҳи 1 доллар 30 центдан ошмайди. "Миллионлаб кўчатлар эгаларига етиб бормай фуралар (юк машиналари) ичида чириб кетди. Зарар миқдорини санаб адоғига ета олмаяпмиз", деди суҳбатдош.
Ўсимликлар етиштиришга ихтисослашган Канададаги NovaBioRubber тадқиқот маркази ходими, 48 яшар олим ва тадбиркор Анвар Бўроновнинг фикрича, “Ўзбекистонда аччиқ қалампир етиштириш ғояси бошиданоқ “фақат популизмга асосланган нотўғри ва ноилмий қарор” бўлган.
- Дунë бозорининг қалампиƀга бўлган эҳтиëжини Ҳиндистон ортиғи билан тўлдириб қўйибди. Дунë бозорида бир кило ҳам ортиқча қалампирни сотишнинг деярли иложи йўқ¸ - деди Анвар Бўронов.
2017 йил декабрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга борганида , экспортбоп аччиқ қалампирни экиш, буни республиканинг бошқа вилоятларида ҳам йўлга қўйиш бўйича топшириқ берганди.
Шундан сўнг, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги тарихида илк марта аччиқ қалампир экиш бўйича оммавий кампания старт олди.