Бош вазир сайтида берилган ахборотга кўра, энг кам иш ҳаққи 28 минг тенге ($72)дан 42 минг 500 тенге ($110)гача оширилади. Хабарларга кўра, маошлар оширилиши бевосита 1 миллион 300 минг қозоғистонликни қамраб олади.
Шу билан бирга умумий ва асосий пенсиялар – етти ва беш фоизга ёки тегишли равишда 36 108 тенге ($93) ва 52 145 тенге ($135)га оширилди. Шунингдек, Ягона Жамғарма Пенсия Фондидан тўланадиган энг кам пенсия миқдори 16 037 тенге ($41) деб белгиланди. Эндиликда барча пенсия тўловларининг энг кам миқдори 68 минг тенге ($176)ни ташкил қилади.