Ссылки доступа

Туркманистонда алкоголни чекловчи қонун кучга кирди


Туркманистонда янги қонун кучга кирди, унга кўра Марказий Осиёдаги аҳолисининг кўпчилигини мусулмонлар ташкил қиладиган ва кучли назорат остида бўлган мазкур мамлакатда алкогол маҳсулотларининг сотуви кескин чекланади.

Қонунга кўра, 1 январдан бошлаб поезд, самолёт ва паромларда, шунингдек спорт иншоатларида алкогол маҳсулотлари сотилмайди, шунингдек милий байрамлар вақтида алкогол сотиш тақиқланади.

2021 йилдан бошлаб шанба ва якшанба кунлари бар ва ресторанлардан ташқари бошқа жойларда алкогол маҳсулотларини сотиш тақиқланади.

«Алкоголнинг зарарли таъсирини олдини олиш тўғрисида»ги қонун 2018 йил декабрь ойи бошларида қабул қилинди. Ҳужжат матнида таъкидланишича, қонун алкоголнинг зарарли таъсирини олдини олиш мақсадида давлат сиёсатининг ҳуқуқий, ташкилий ва иқтисодий асосларини белгилаб беради ва фуқаролар соғлиғини муҳофаза қилишга, соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қаратилган.

2006 йилдан бери мамлакатни бошқариб келаётган Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўзини соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси дея эълон қилган. Мамлакат президенти турли спорт турлари бўйича мунтазам суратда ўз маҳоратини намойиш қилиб келади, мамлакатда оммавий спорт ташаббускори ва тамакига қарши курашчи сифатида ўзини кўрсатади.

Мамлакат ҳукумати 2025 йилга бориб Туркманистонни тўлалигича чекишдан ҳоли бўлган мамлакатга айлантириш режасини эълон қилди.

Айни дамда Туркманистон оғир иқтисодий инқирозни бошидан кечирмоқда, мамлакатда ишсизлик ва инфляция юқори чўққига чиққан, шунингдек озиқ-овқат маҳсулотлари етишмаяпти.

XS
SM
MD
LG