Ссылки доступа

Қирғизистон жанубида 10-синфнинг ўқувчиси ўз жонига қасд қилди


Ўш вилоятнинг Олой туманида 10-синф ўқувчиси ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Ўш вилоят ички ишлар бошқармаси хабар тарқатди.

28 декабрm куни Бўзқўрғон қишлоғида яшовчи ота ўз уйидан ўғлини осилган ҳолда топган.

Марҳумнинг қариндошлари ҳеч кимга эътирозлари йўқлигини айтишди ва суд-тиббий экспертиза ўтказилишидан воз кечишди.

Милиция берган маълумотларга кўра, ўсмир ўтган йилдан бошлаб қишлоқдаги маҳаллий мактабда ўқий бошлаган. 1 - 9 синфларни Россияда битирган, шу вақт мобайнида у онаси билан Россияда яшаган. Қирғизистонда эса отаси билан яшаган.

XS
SM
MD
LG