Ссылки доступа

Ҳиндистонда аёллар ибодатхонага ташриф буюришганидан сўнг норозиликлар бошланди


Гендер тенглигини қўллаб-қувватлаш бўйича ҳинд аёлларининг намойиши, 2019 йил 1 январь Ҳиндистоннинг Керала штати Сабаримала шаҳридаги ҳиндларнинг энг йирик зиёратгоҳларидан бири ҳисобланган ибодхонага аёллар ташриф буюргани учун норозилик намойишлар бошланиб кетди.

Полиция намойишчиларни ҳайдаш учун кўзда ёш оқизувчи газдан фойдаланишига тўғри келди.

Намойишчилар бир нечта йўлларни беркитиб қўйган. Акциянинг айрим иштирокчилари дўкон эгаларини иш ташлашга чақирган. Штатнинг айрим туманларида намойишчилар полициячиларга қарата тош ҳам отган.
Гап шундаки, орадан бир неча аср ўтиб жорий йилнинг 1 январида илк бор икки аёлга ушбу ибодатхонага кириш ва ибодат қилиш насиб этганди. Шу куннинг ўзида Ҳиндистонда аёллар 620 километр узунликдаги жонли занжир ҳосил қилишди. Улар гендер тенглигини шу усулда қўллаб-қувватлашди.

Расмийларнинг баҳолашича, намойишда беш миллиондан ортиқ киши қатнашган.

Узоқ вақат давомида 10 ёшдан 50 ёшгача бўлган хотин-қизларга Сабармила ибодатхонасига кириш тақиқланган эди. Сентябрь ойида Олий суд ушбу тақиқни расман олиб ташлади. Аммо ибодатхонага киришга уринган барча аёлларга зиёратчи эркаклар тош ва таёқлар отишган.

XS
SM
MD
LG