Ссылки доступа

Магнитогорск: Қутқарувчилар вайроналар остидан тожик оиласининг тўрт нафар аъзосининг жасадини топди


Магнитогорскда қулаб тушган уйнинг вайроналари остидан қутқарувчилар тожик оиласининг тўрт нафар аъзосининг жасадини топди. Бу ҳақда фожиа жойида бўлган Тожикистоннинг Екатеринбургдаги бош консули Сафар Сафаров Радио Озодига 3 январь куни эрта тонгда маълум қилди.

Дипломатнинг сўзларига қараганда, айни дамда жасадлар моргда турибди. "Қариндошлари оила аъзолари бўлмиш - 24 ёшли Ражабмо Исоева, 6 ёшли Аҳмад, 4 ёшли Фотима ва 3 ёшли Саймухсиддинни танишди. Биз марҳумларнинг қариндошлари билан суҳбатлашамиз, шундан сўнг уларнинг рухсати билан жасадларни Тожикистонга жўнатамиз»,- деди бош консул. Аввал хабар берилганидек, оила бошлиғи Хатлон вилоятининг Кушониён туманида яшаб келган 26 ёшли Шуҳрат Улфатов вайроналар остидан топилди ва шифохонага ётқизилди. Тожикистон бош консулнинг айтишича, айни дамда Улфатов реанимацияга ётқизилган.

Сафар Сафаров бундан аввал бу уйда яшаб келган иккинчи тожик оиласи ҳодисанинг биринчи соатларида қутқарилганини маълум қилган эди. «Маҳмадрозиқ Самиевнинг етти нафар оила аъзосининг ҳаммаси тирик ва соғ-саломат. Мен улар билан гаплашдим, ҳаммаси жойида", - деди тожик дипломати.

Маҳмадрозиқ Самиев Радио Озоди билан суҳбатлашар экан даҳшатли ҳодисада ўз оиласининг қутқарилишини «ҳақиқий мўъжиза» эканлигини айтди.

Маълум бўлишича, уйнинг йўлаги қулаб тушиши оқибатида Аламшо исмли яна бир тожикистонлик зарар кўрди. У қўшни яшаган ва вайрон бўлган уйда истиқомат қилувчи тўрт кишини илк дақиқаларда қутқариб қолди.

"Аламшо Шуҳратга ёрдам бермоқчи эди, аммо у рафиқаси ва болаларини қутқариш кераклигини илтимос қилди. Аламшо Шуҳрат истиқомат қиладиган олтинчи қаватга кўтарилаётган бир вақтда йўлакнинг яна бир қисми қулаб тушди ва унинг ўзи ҳам оғир жароҳат олди», - деди Шуҳрат Улфатовнинг амакиси Исматулло Афғонов.

31 декабрь куни Магнитогорскдаги тўққиз қаватли уйда газ портлаши бутунбошли йўлакнинг қулаб тушишига сабаб бўлди. 2 январь кунги ҳолатга кўра 37 киши ҳалок бўлди. Вайроналарни тозалаш давом этар экан қурбонлар сони ошиши эҳтимоли бор. Терговчи ва қутқарувчилар вазиятни назоратга олди, ҳодиса жойида 100 га яқин киши фаолият юритмоқда.

XS
SM
MD
LG