Ссылки доступа

Қийноқларга қарши курашиш мақсадида Қирғизистон милициясига сўроқлар учун шаффоф хоналар ўрнатилди


Для борьбы с пытками МВД Кыргызстана устанавливает прозрачные комнаты для допросов
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:57 0:00

Қирғизистон милициясининг бир нечта бўлинимасида видео ва аудиофиксация тизими, шаффоф деворлари бўлган сўроқ хоналари пайдо бўлди. Юз берадиган барча жараён ёзиб олинади. Ёзувлар ИИВ ва Бош прокуратурага келиб тушади.

"Биз милициянинг мазкур бўлинмасини барча зарур жиҳозлар билан таъминлашга ҳаракат қилдик. Янги дастурлар, шаффоф ойналар, овоз ёзиб олувчи қурилмалар билан таъминланди. Буларнинг ҳаммаси бу жойларда қийноқлар сонини камайтиришга ёрдам беради", – деди Европа Иттифоқининг Қирғизистондаги элчиси Эдуард Ауэр.

Аудио ва видеоёзувли олтита шаффоф хона бор. Файллардан туман ИИБ бошлиғи фойдаланади, шунингдек уларавтоматик тарзда Бош прокуратурага юборилади. Сўроқлар видеоси автоматик тарзда виртуал оламга юкланади, шу сабабли уларни ўчириб ташлашнинг имкони йўқ.

"Айни дамда бу лойиҳа Сокулук туманида якунланиш арафасида турибди. Ўш шаҳри ва Қорасув туманида ишга туширилди. Лойиҳанинг келажак ривожи бюджетдан молия билан таъминлашга боғлиқ", – деди Ички ишлар вазири Қашқар Жунушалиев.

Лойиҳа илк бор инсон ҳуқуқлари кўплаб бузилиши қайд этилган бўлинмаларга жорий этилди. Бишкекдаги Свердловск туман ИИБ энг кўп шикоят тушган бўлинмалардан бири ҳисобланади.

Мазкур тизим милиция ходимларнинг ўзини ҳам ҳимоя қилади. Қийноқлар ҳақида ёлғон маълумот беришнинг имкони бўлмайди. Ўзгаришлар ИИВда амалга ошириладиган ислоҳотларнинг бошланиши бўлиши керак.

XS
SM
MD
LG