Ссылки доступа

Ўшда номаълум кимсалар СССР пулларини қайтаришни ваъда қилиб шаҳарликлардан ҳужжат тўплади


Ўш шаҳрида фуқаролар ҳақида маълумот тўплашнинг схемаси фош қилинди.

Номаълум кимсалар, иттифоқ даврида туғилган фуқароларга СССР пулларини тарқатишлари ҳақида баёнот беришди. Одамлар бунинг учун биргина туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаларини кўрсатишлари керак бўлади, холос. Ташкилот расман бирор жойда рўйхатдан ўтмаган.

«Эҳтимол, жиноий иш қўзғатилар. Авваллари улар Ўш технология университети олдида эди, энди эса «Рамазон» савдо марказида фаолият юритишмоқда. Улар пул талаб қилмаяпти. Ҳозир тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», - деди «Азаттиқ» («Озодлик» радиосининг қирғиз хизмати)га Ўш вилоят ИИБ матбуот котиби Замир Сидиқов.

СССР вақтида туғилганларга пул берилиши ҳақидаги хабарлар 2018 йил охирларида пайдо бўлди. Милиция фуқароларга мурожаат қилиб, номаълум шахс ва компанияларга ҳужжатларини бермасликка чақирмоқда.

XS
SM
MD
LG