Ссылки доступа

Олтиариқда Фарғона қанали бўйидан ўн кунлик чақалоқ жасади топилди


Newborn baby
Newborn baby

Фарғона вилояти Олтиариқ туманда кичик Фарғона канали бўйида янги туғилган қиз чақалоқ мурдаси топилган. Туман Ички ишлар бўлими мулозимининг айтишича, чақалоқ ўлик ҳолда ташлаб кетилган.

Воқеа гувоҳларидан бирининг маълум қилишича¸ бола одеялога ўралган холда Олтиариқ тумани Қапчуғай қишлоғи Шарқ тонги маҳалласидаги 41-сонли мактаб ёнидан оқиб ўтувчи кичик Фарғона қанали бўйидан 2 январ куни топилган.

- 10 кунлик чақалоқ. Бўғиб ўлдириб ташлаб кетишган дейишяпти. Ҳозир маҳаллада ҳамма оёққа турган, - дейди олтиариқликлардан бири.

Тергов доирасида Фарғона Ички ишлар бошқармаси Олтиариқ ва унга қўшни туманлардаги туғруқхоналарда ишлайдиган ва ишламайдиган дояларни сўроқ қилмоқда.

Ҳозирча жиноят мотиви ва жиноятга доир бошқа тафсилотлар маълум эмас.

“Ҳозирда бола ДНКси асосида унинг онасини аниқлаш чоралари кўрилмоқда ва ушбу воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, - деди билан суҳбатда Олтиариқ тумани ИИБсининг исми сир қолишини сўраган мулозими.

XS
SM
MD
LG