Ссылки доступа

Мусулмонлар идораси: Ўзбекистонда 2018 йилда 13та янги масжид очилди


Ўзбекистон мусулмонлари идораси қилган 2018 йил сарҳисобига кўра, мамлакатда бир йил ичида 13та масжид очилган, яна 39 масжид янгидан қурилган ва 100га яқини таъмирланган.

"Муҳтарам Президентимиз раҳнамоликларида Қуръон мусобақалари билан бошланган 2018 йил қут-баракали ўтди, Аллоҳ таолонинг неъматлари бисёр бўлди", — дейилади Мусулмонлар идораси хабарида.

Мусулмонлар идораси амалга оширилган ишлар сирасига Халқаро ислом академияси таъсис этилиши, Халқаро Ислом цивилизация маркази ташкил этилиши, "Вақф" хайрия жамоат фонди тузилиши, "Ҳадис илми" мактаби номли олий диний таълим муассаси иш бошлашини киритган.

Мусулмонлар идорасининг таъкидлашича, 2018 йилда бошлаб Ҳаж қилувчилар сони 7200 дан ошди, умра сафарига чекланмаган миқдорда зиёратчилар бориши мумкин бўлди.

XS
SM
MD
LG