Ссылки доступа

Бош прокуратура ҳайвонот боғи қоровулини шер ғажиб ташлаганини тасдиқлади


Бош прокуратура Андижон ҳайвонот боғида шерлар қоровулни ғажиб ташлагани тўғрисидаги хабарни тасдиқлади.

Хабарда айтилишича, Хўжаобод тумани Хидирша маҳалласида жойлашган “Усмонобод Файзи” масъулияти чекланган жамиятига қарашли ҳали ишга туширилмаган ҳайвонот боғида қоровул Х.А., ўйнаш мақсадида шерларнинг қафаси ичига кирган. Бу вақтда ҳайвонот боғида ҳеч ким бўлмаган. Шерлар Х.А.,га ташланиб, уни ўлдирганлар. Бу воқеа 2018 йил 30 декабрь куни соат 16:30 лар чамасида содир бўлган.

Суд-тиббий экспертизаси Х.Анинг бўйни ва танасида кўплаб очиқ яралар борлигини, тананинг орқа юзасида кўплаб ўткир ботиқ жароҳатлар борлигини билдирган. Х.А., ўткир қон томир етишмовчилиги натижасида воқеа жойида вафот этгани аниқланган.

Бош прокуратура мазкур воқеа юзасидан терговга қадар текширув олиб борилаётганини билдирган.

Аввалроқ ҳайвонот боғи ходимларидан бирига таянган ҳолда Андижон ҳайвонот боғи қоровули қафасга овқат олиб кирган пайтда шер унга ташлангани ва қоровул шер чангалида ҳалок бўлгани ҳақида хабар қилинган эди. Ўша хабарда шер оч қолиб кетгани оқибатида мана шундай воқеа юз бергани айтилган эди.

XS
SM
MD
LG