Ссылки доступа

Ўзбекистонлик официант қиз британиялик лордга турмушга чиқди


Англияда 77 ёшли мусулмон лорди Муҳаммад Илтаф ўзидан 45 ёш кичик бўлган ўзбекистонлк қизга уйланди, деб хабар берди Daily Mail.

77 ёшли Муҳаммад Илтаф 32 ёшли Гули Муродова билан 2013 йил кафеда учрашиб қолган эди. Ўшанда Гули бу ерда официант бўлиб ишларди. Шундан сўнг кекса лорд ва ёш официант ўртасида муносабатлар бошланди.

Муродова Ўзбекистонга қайтиб келади, лекин британиялик лорд унинг ортидан етиб боради. Лорд биринчи хотини билан ажрашгандан сўнггина 2018 йил декабрь ойида Гули Муродовага уйланади.

Тўй беш юлдузли Grosvenor House меҳмонхонасида бўлиб ўтди. Британ нашрида ёзилишича, лорднинг янги турмуш ўртоғи эрининг қизидан 15 ёш кичик.

XS
SM
MD
LG