Ссылки доступа

Назарбоев Қозоғистондаги шаҳар ва туман номини Олтой деб ўзгартирди


Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Шарқий Қозоғистон вилоятидаги Зиряновск шаҳри номини Олтой шаҳри деб ўзгартириш тўғрисидаги фармонни қабул қилди, деб ёзади расмий матбуот 3 январь куни.

Шу фармон билан Шарқий Қозоғистондаги Зиряновск тумани номи ҳам Олтойга ўзгарган.

Фармон матбуотда чоп этилган кундан бошлаб кучга киради. Мазкур ҳужжат 28 сентябрь куни туман маслихати депутатлари ва маҳаллий жамоатчилик кенгаши аъзолари томонидан номни ўзгартириш бўйича овоз берилганидан уч ой ўтиб қабул қилинди.

Шарқий Қозоғистон вилоятидаги Зиряновск туманини Олтой тумани деб, Зиряновск шаҳрини эса Олтой шаҳри деб ўзгартириш бўйича ташаббус сентябрь ойида маҳаллий депутатлар томонидан илгари сурилган.

Зиряновск тумани 1928 йилда таъсис этилган. Кейинчалик Зиряновск шаҳрига айланиб кетган Зиряновск қишлоғига 1791 йилда асос солинган бўлиб, унинг номи полиметалл рудалар конини биринчи бўлиб топган Герасим Зирянов шарафига қўйилган.

Назарбоевнинг 2018 йил 28 декабрдаги яна бир фармони билан Ғарбий Қозоғистон вилоятидаги Зеленовск тумани номи Байтерек тумани дея қайта номланган эди.

XS
SM
MD
LG