Ссылки доступа

Ашхобод ўқитувчилари ўз ҳисобларидан ўқувчиларни экскурсияга олиб чиқмоқда


Туркманистон мактабларида ўқитувчилар таътил кунларида ўз ҳисобларидан ўқувчилар билан шуғулланмоқда.

Ашхободдаги ўрта мактаб ўқитувчилари “Озодлик”ка айтишларича, шу кунларда улар ўқувчиларни ўз ҳисобларидан Туркманистон пойтахтидаги диққатга сазовор жойларга олиб боришмоқда, шу билан бирга улар барча харажатларни, жумладан автобусни ижарага олиш харажатларни ўз зиммаларига олишмоқда.

Ўқитувчиларнинг сўзларига қараганда, Ашхободда мактаб раҳбарлари ўз қўли остидаги ходимларни юқоридан келган кўрсатма асосида ўқувчиларнинг дам олишлари учун ўз ҳисобларидан пул сарфлашга мажбурламоқда.

«Ўтган ҳафта охирларида ўқувчиларни таътил кунларида “Алем” дам олиш боғига олиб бориш учун ўз ҳисобимдан автобус ёлладим. Бизларни мактабдан олиб ва қайта мактабга олиб келиб қўйиш учун ҳайдовчи 300 манат олди», -дейди пойтахтдаги Парахат микрорайонидаги мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси.

Ўқитувчининг айтишича, авваллари бу каби сафарлар ўқувчиларнинг ота-оналари хисобидан амалга ошириларди, бироқ сўнгги вақтларда “ҳаёт қийинлашиб бораётгани” боис ота-оналардан пул йиғиш мураккаблашиб бормоқда.

“Озодлик” суҳбатдошларнинг сўзларига қараганда, мактаб ўқитувчиларнинг иш вақти ҳам оширилди.

«Ўқитувчилар бир-бирларига нолишади холос ёки юрак отиб мактаб раҳбариятига норозиликларни билдиришади. Бироқ улар очиқчасига ўз норозиликларини айта олишмайди, чунки ишдан бўшашдан қўрқишади», - дейди Ашхободдаги 4- микрорайондаги мактаб ўқитувчиси.

Бундан ташқари, ўқитувчилар тугамайдиган навбатчиликлардан ҳам чарчашганини айтишади, ҳар бир ўқитувчи дарсдан сўнг уч соат навбатчилик қилиши керак.

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов декабрь ойи охирларида ҳар бир ташкилот ва корхонада навбатчилик қилишни топширган эди.

XS
SM
MD
LG