Ссылки доступа

Қарағандада юзлаб одамлар ресторандаги қотиллик борасида ҳукуматдан изоҳ талаб қилди (видео)


Қарағанда кўчаларига чиққан юзлаб одамлар янги йил оқшомида ресторанда юз берган оммавий муштлашув вақтида ўсмирнинг ҳалок бўлишининг тергови юзасидан ҳукуматдан изоҳ талаб қилди. Вилоят ҳокими гумондорга нисбатан қидирув эълон қилинганини ва у тез орада ушланишини ваъда берди.

6 январ, якшанба куни Қарағандада юзлаб одамлар янги йил оқшомида маҳаллий ресторанлардан бирида оммавий муштлашув вақтида бир инсоннинг ўлими юзасидан очилган жиноий иш тергови бўйича изоҳ берилишини хукуматдан талаб қилишди, дея хабар беради Азаттиқ («Озодлик» радиоси қозоқ хизмати) мухбири. Ўша куни иккита гуруҳ ўртасида келиб чиққан можаро вақтида бир киши ўлдирилган, яна бир неча киши шифохонага ётқизилган эди.

Азаттиқ мухбирининг хабарига кўра, кеча оқшомдан бошлаб шаҳар кўчаларига махсус техника ва полиция наряди жойлаштирилди.

Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, одамлар ўзларини ҳис-туйғуларини яшириб ўтиришмаган. Гувоҳ Гулден Жандилдинованинг Facebook'ка жойлаштирган видеоёзувига қараганда, айрим иштирокчилар «жиноят айбдорлари жазодан қутилиб қолишидан» ташвишга тушмоқда. Тўпланганлар билан вилоят ҳокими Ерлан Кошанов учрашди, ҳамда«жиноятчилар жазога тортилмагунга қадар тергов давом этишини» ваъда қилди.

Намойиш гувоҳи Айтқожи Фазиловнинг сўзларига қараганда, 6 январ куни Қарағандада 200га яқин киши кўчага чиқди. Фазиловнинг баёнот беришича, норозилик намойишининг иштирокчилари асосан адолатли тергов ва суд бўлишини, қотилликнинг асосий гумондори қўлга олинишини талаб қилишган.

Орадан кўп ўтмай одамлар аста-секин тарқала бошлади. Улардан айримлари ўз талабларини билдириш ва ҳукуматнинг мавқеини билиш учун қайта тўпланишлари борасида айтишди.

1 январга ўтар кечаси Қарағандадаги ресторанлардан бирида иккита гуруҳ меҳмонлар иштирокида юзага келган низо оммавий муштлашувга айланиб кетди. Кейинроқ прокуратура бунинг оқибатида тўрт киши жароҳат олганини, улардан бири вафот этганини маълум қилди.

Ҳукумат вазият назоратда эканлиги борасида баёнот берди. Улар ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган можаро «миллатлараро характерга эга эканлиги» борасидаги тахминларни инкор қилишди.

XS
SM
MD
LG