Ссылки доступа

Душанбедаги барча таксилар ягона дизайн бўйича бўялади


Душанбе мэрияси барча такси эгаларига 15 июнгача муддат бериб, ўзларининг транспорт воситаларини таксиларнинг ташқи кўриниши борасида тасдиқланган эскиз асосига келтиришларини топширди.

Бу лойиҳага кўра, таксиларнинг юқори қисми сариқ рангга, автомобилнинг пастки қисми эса оқ ранга бўялиши керак. Кузови эса шашкалар схемасида бўлиши ва такси чақириш учун ташувчининг ва рекламанинг телефон рақами бўлиши керак.

Лойиҳани ишлаб чиққан Тожик техника университетининг ўқитувчиси Бадриддин Қурбоновнинг 5 январ куни Озодлик Радиосига айтишича, у Душанбе таксисининг кўриниши борасидаги ғоя ҳақида анчадан бери ўйлаб юрган эди, шаҳар таксисининг кўриниши борасидаги энг яхши эскиз тўғрисида эълон қилинган тендердан кейин “руҳланиб кетган”.

ТТУ ўқитувчисининг айтишича, таксиларнинг ягона рангда бўлиши пойтахт аҳолиси ва меҳмонларнинг транспорт оқимидан таксиларни ажратиб олиш имконини беради.

Душанбеда такси транспортга талаб юқори бўлган турларидан биридир. Бир ой муқаддам такси автомобилларида қорайтирилган ойналадан фойдаланиш тақиқланди.

XS
SM
MD
LG