Унинг айтишича, мухбир ва бошқа ходимлар улар билан тузилган шартнома бекор қилингани ҳақида 6 январь куни ëзма огоҳлантирилган.
Turon24да юзага келган вазият тўғрисида агентликнинг Facebook тармоғидаги расмий каналида 7 январь куни тушунтириш берилди.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида ОАВ сифатида рўйхатга олинган¸ 200 дан зиëд журналистни бирлаштирган нашрнинг Facebook тармоғидаги расмий каналида 7 январь куни “агентлик ëпилгани” ҳақида тушунтириш берилди. Бу очиқламада Turon24 фаолияти молияланиши тўхтатилгани” айтилган ва муассислар ўзларини “қўллаб-қувватлаган барчага” миннатдорчик билдирган.
Turon24 ўз баёнотида “Агентлик ахборот узатиш форматларини қайта кўриб чиқаëтгани” ҳақида ҳам маълумот берган.
Тўрт ой умр кўрган Turon24 ўтган йилнинг 8 сентябрь куни Тошкентдаги ҳашаматли «Ўзэкспомарказ» саройида эстрада юлдузлари ва журналистлар иштирокида тақдимот маросими ўтказган эди.
Ўша куни Turon24 вакиллари “халққа тез ва ишончли хабарлар берадиган” агентлик бўлажаги ҳақида ваъда беришган эди.
Аммо ўтган 4 ой ичида таҳририят эълон қилган бир нечта мақола¸ хусусан, адабиëтшунос Иброҳим Ҳаққул ва ëзувчи Нурилла Отахонов билан билан суҳбат нашрдан олиб ташланган.
Нашр собиқ муҳарририга кўра¸ бу икки мақола уларда шоир ва сиëсатчи Муҳаммад Солиҳ исми зикр қилингани боис “юқорининг буйруғига кўра” олиб ташланган.
Нашр муҳарририга кўра¸ Turon24 нашри бошқа нашрлардан фарқли тарзда ижтимоий-сиëсий муаммолар ҳақида холис ва расмий Тошкент нуқтаи назаридан масофаланган ахборот беришга “ҳаракат қилган”.