Ссылки доступа

Швецияда олти ўзбек терроризмда айбланмоқда


Швецияда яшайдиган 6 нафар Ўзбекистон ва 1 нафар Қирғизистон фуқаролари Ислом давлати экстремистик гуруҳига маблағлар ўтказишда айбланиб Стокҳолм судига олиб келинди.

Марказий Осиёдан булган уч шахс шунингдек Швеция ҳудудида террорчилик ҳужумларини тайерлашда ҳам айбланмоқда.

7 январь куни Стокҳолм судининг қаттиқ тартибли камерасида 1- суд маҳкамаси бўлиб, унда қуйидаги айбланувчилар қатнашди: Ўзбекистон фуқаролари Акрамжон Эргашев, Бахтиер Умаров, Ғулом Тожиев, Шоаҳмад Маҳмудов, Давид Идриссон, шунингдек Қирғизистон фуқароси Отабек Абдуллаев.

Абдуллаев, Идриссон ва Умаров айблов хулосасида айтилишича, бошка инсонларни ўлдириш ва зарар етказиш мақсадида кимевий моддалар ва бошка қурилмалар, шу жумладан радиоқурилмаларни сотиб олганликда айбланмоқда.

24 ёшдан 46 ёшгача булган айбланувчилар Швецияда қонуний асосда яшаганлар. Улар барча айбловларни рад қилмокдалар.

Суд жараени 11 февралга қадар ўтиши режалаштирилган.

2017 йил апрелда Ўзбекистон фуқароси Раҳмат Оқилов ўғирланган юк машинасида Стокҳолм марказида пиедаларни босиб кетган. Натижада беш инсон ҳалок бўлди. 2018 йил июнида у умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

XS
SM
MD
LG