Ссылки доступа

Қийноққа солинган оқдарёлик аёл ишини Бош прокуратура назоратга олди


Самарқанд вилоят, Оқдарё туманида яшайдиган Феруза Убайдуллаеванинг фермер укалари томонидан шафқатсиз калтакланиб, қийноққа солингани ҳақидаги мақоласидан сўнг, Ўзбекистон Бош прокуратураси бу ҳолатни ўз назоратига олганини билдирди.

35 ёшли Феруза Убайдуллаева оғзаки келишув асосида ерида ишлаган фермер Зиёдилло Ўроқовнинг Бахтиёр ва Ихтиёр исмли укалари, уни ўғриликда айблаб, шафқатсиз қийноққа солгани ҳақида гапирган ва бунга далил сифатида видео тақдим қилган эди.

Убайдуллаеванинг иддаосича, икки эркак уни ечинтириб, зўрлашга уринган. Бироқ бу видео топилгани йўқ.

Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизматининг хабар қилишича, Феруза Убайдуллаева прокуратурага тақдим қилган СД-дискда унинг қийноққа солингани акс этгани Оқдарё тумани прокуратураси томонидан тасдиқланган.

Бош прокуратура матбуот хизмати мактубида ёзилишича, Феруза Убайдуллаева аризаси юзасидан “25.12.2018 йилда Оқдарё туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 110-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда".

Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура назорати ўрнатилган.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳам 3 январь куни ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида Феруза Убайдуллаевани судда ҳимоя қилиши ҳақида ёзди.

XS
SM
MD
LG