Ссылки доступа

Тожикистонда кўкрак саратонидан азият чекаётган аёллар сони ортмоқда


Тожикистонда кўкрак саратонидан азият чекаётган аёллар сони ортмоқда. Бир гуруҳ тожик олимлари ўтказган ва куни кеча эълон қилинган тадқиқот натижалари шундан далолат бермоқда.

Тиббиёт фанлари доктори Самеъ Расулов, профессор Заррина Рофиева ва ёш олим Кошиф Расулов бу масалани 2006 йилдан 2016 йилгача ўрганиб чиқдилар ва шу давр мобайнида кўкрак саратонидан азият чекаётган аёллар сони ҳар йили бир фоизга ошиб бораётганига ишонч ҳосил қилдилар. Агар 2006 йилда кўкрак саратонидан 229 аёл азият чеккан бўлса, 2016 йилга келдиб 467 нафар аёлнинг бу дардга мубтало бўлгани расман қайд қилинган, дейилади тадқиқотда.

Фақат 2016 йилнинг ўзида Тожикистонда кўкрак саратони туфайли 312 нафар хотин-қиз вафот этди.

Тадқиқотчиларнинг сўзларига қараганда, Тожикистонда кўкрак саратони кенг тарқалган онкологик касалликлар орасидабачадон саратонидан кейин иккинчи ўринда туради. Онкологлар касаллик ёшариб бораётганидан ташвишга тушмоқда – авваллари кўкрак саратони 35 ёш ва ундан катталарда учраган бўлса, эндиликда 25 ёшли аёлларда ҳам учрамоқда.

Тадқиқотчиларнинг сўзларига қараганда, 2006 -2016 йилларда кўкрак саратонидан 45 ёшдан 54 ёшгача бўлган 4 мингдан ортиқ тожик аёли азобланган. Бу дард ҳатто 97 ёшли кекса аёлда ҳам қайд қилинди.

2018 йилда бу касаллик 627 минг нафар аёлни ҳаётдан олиб кетди, дея хабар беради Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти.

XS
SM
MD
LG