Ссылки доступа

Шифокорлар тожик адвокати Файзинисо Воҳидованинг жигар касалидан ўтганини айтишди


Таниқли тожик адвокати Файзинисо Воҳидова жигар циррозидан вафот этди, деди Радио Озодига Хўжанддаги марказий шаҳар шифохонаси шифокори Хуршед Оқилов.

Файзинисо Воҳидова 4 январь куни оқшомда Бобожон Ғофуров туманидаги марказий шифохонада вафот этди. У мазкур шифохонага пневмония (ўпка шамоллаши) ташхиси билан олиб келинган эди. У 55 ёшда эди.

Таниқли адвокатни текширган шифокорларнинг таъкидлашларича, Файзинисо Воҳидовада бир қатор сурункали касалликлар аниқланган. Декабрь ойи ўрталарида Воҳидова олиб келинган Хўжанддаги марказий шаҳар шифохонасининг шифокори Хуршед Оқиловнинг айтишича, адвокат узоқ вақт В гепатитидан азият чеккан, аммо даволанишни истамаган. Шифокорнинг сўзларига қараганда, унинг ўлимига жигар циррози вақтида кузатиладиган ички қон кетиши сабаб бўлган.

«Цирроз вақтида юзага келадиган тўқима қон айланишига ҳалақит беради ва венада қон босимини оширади. Мана шунинг оқибатида жигар атрофида қон кетиши кузатилади, қизилўнгач ва ошқозон атрофида (ички) веналар кенгаяди". Мутахассиснинг айтишича,бу каби қон кетиш инсон ҳаёти учун жиддий хавф туғдиради.

Файзинисо Воҳидова тез-тез мурожаат қилиб турадиган “Наргис” хусусий клиникасининг шифокори Набижон Рауфов 2015 йилда адвокатда В гепатит вируси аниқланганини тасдиқлади. «У менга иши кўплигидан шифокорларга мурожаат қила олмаётганини тан олган эди. Сўнгги вақтларда касаллик кучайган», -дейди Рауфов.

Набиджон Рауфов
Набиджон Рауфов

Файзинисо Воҳидова Хўжанддаги марказий шаҳар шифохонасига олиб келинганида даволаниш учун вақти бўлмаганини айтган эди. «У бир йилда икки марта тиббий кўрикдан ўтиши керак эди. Бироқ буни қилмади»,- дейди Хуршед Оқилов.

Файзинисо Воҳидованинг келини, адвокат Тахмина Раҳимова ҳам қайнонасида В гепатит вируси борлигини тасдиқлади.

Файзинисо Воҳидова – Москва Давлат университетининг юридик факультетини тамомлаган, 1995 йилдан бери адвокат бўлиб ишлаб келарди. Эксперт ва ҳамкасбларининг фикрича, у ҳукуматнинг сиёсий оппонентлари, журналист ва қийноқлар жабрдийдаларига ёрдам бериб келаётган Тожикистондаги энг сўнгги ҳуқуқ ҳимоячиларидан бири эди.

XS
SM
MD
LG