Ссылки доступа

Туркманистон билан чегарадош вилоятда 20дан ортиқ Афғонистон ҳарбий хизматчиси ўлдирилди


Расмийларнинг сўзларига қараганда, "Толибон" жангарилари Афғонистон ғарбидаги хавфсизлик постларига ҳужум қилиб, полиция ва ҳукуматпараст бўлинмаларнинг 21 нафар ходимини ўлдирди.

Ҳукумат вакилларининг сўзларига қараганда, ҳужум 6 январ куни кечқурун Туркманистон билан чегарадаги Бадгис вилоятининг турли минтақаларида жойлашган иккита назорат ўтиш пунктида содир бўлди.

Қабулдаги «Озодлик» радиоси мухбирига Бадгис вилоятидан Афғонистон миллий парламентининг депутати бўлмиш Сейит Муса Женабининг айтишича, жангариларнинг Аби Кемери ваКадис ҳудудига қилган ҳужуми оқибатида 20 дан ортиқ ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган.

Бадгис вилоят кенгаши раҳбари Абдул Азиз Бекнинг маълум қилишича, 14 нафар полиция ходими ва ҳукуматпараст бўлинманинг етти нафар аъзоси ўлдирилган, 9 киши жароҳат олди.

Бадгис вилоят губернаторининг вакили Жамшид Шаҳобийнинг баёнот беришича, ҳарбий ҳаракатлар вақтида «Толибон»нинг камида15 нафар жангариси ўлдирилган ва 10 нафари жароҳат олган.

Ҳужум учун маъсулиятни «Толибон» ҳаракати ўз зиммасига олди.

Толиблар вакили Қори Юсуф Аҳмади берган баёнотга қараганда, жангарилар хавфсизлик кучлари ва ҳукуматпараст бўлинмаларнинг 34 нафар ходимини ўлдирган ва катта миқдорда ўқ-дори ва қурол-яроғларни ўлжа қилиб олган.

Шу билан бирга шарқий Пактика вилоятида йўл четида юз берган портлаш вақтида беш нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлиб, етти киши жароҳат олди, дея хабар беради 7 январь куни афғонистонлик амалдор.

Бу портлаш учун маъсулиятини ҳеч ким зиммасига олмади, бироқ вилоят амалдори Муҳаммад Расул Одил толибларни айблаб чиқар экан, бу гуруҳ қишлоқ майдонига бомба қолдирганини айтди. Шу ойда толиблар вакиллари ва АҚШ расмийлари ўртасида учрашув бўлиб ўтиши керак. Улар ажнабий кучларни олиб чиқиш ва ўт очишни тўхтатиш масалаларини муҳокама қилишади.

XS
SM
MD
LG