Ссылки доступа

Марказий Осиё дипломатлари Шинжон Уйғур мухтор ўлкасига ташриф буюрди


2018 йилнинг 28 - 30 декабр кунлари ХХРнинг ШУМЎ ҳукумати таклифига биноан бир гуруҳ дипломатлар Шинжон Уйғур мухтор ўлкасининг Урумчи, Қашғар ва Хотан шаҳарларига ташриф буюрди.

Қирғизистон ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, делегация таркибига ХХРда аккредитациядан ўтган 12та мамлакат - Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон, Афғонистон, Ҳиндистон, Индонезия, Қувейт, Малайзия, Покистон ва Таиланд дипломатик ваколатхоналарининг вакиллари кирди.

МИД маълумотларига кўра, сафар давомида ташкилотчилар дипломатларни минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, шунингдек диққатга сазовор маданий жойлари, таълим муассасалари, масжидлар, бозорлар ва бошқа объектлар билан таништиришди. «Касбий таълим марказлари ва кадрларни қайта тайёрлаш марказларига ташрифлари доирасида элчихоналарнинг вакиллари номи қайд қилинган муасссаларда таълим олаётган талабалар билан суҳбатлашдилар ва у ердаги шароитлар билан танишдилар», - дейилади хабарда.

Хорижий ОАВ маълумотларига қараганда, сафар давомида дипломатлар “сиёсий қайта тарбиялаш лагерлари”га ҳам ташриф буюрдилар. Бироқ ташқи сиёсий маҳкама хабарида бу борада маълумот берилмаган.

Один из лагерей в СУАР.
Один из лагерей в СУАР.

​Шинжондаги махсус муассасалар, у ерга этник озчилик вакилларни, жумладан исломга эътиқод қилувчи қирғизларни мажбуран жойлаштириш тўғрисидаги хабарлар 2017 йилда пайдо бўлди.

Гувоҳлар лагерлардаги аҳволнинг абгор ҳолда эканини, у ерда ушлаб турилганларга нисбатан шафқатсизларча муносабатда бўлинаётгани, бирор бир касбий таълим берилмаётганини таъкидлашади. Айримлар қийноқлар қўлланилаётганини хам айтишади. Ҳуқуқ химоячилари “лагер”лардан кўзланган асосий мақсад мазкур этник гуруҳларнинг “урф-одат, анъаналари” йўқ қилишдан иборат эканлигини айтишади.

Пекин Хитойдан ташқаридаги матбуотда ва ҳуқуқ ҳимоячилари томонидан тарқатилаётган ушлаб турилаётганлар сони (БМТ маълумотларига кўра ушлаб турилганлар сони бир миллиондан ошади) ва бу муассасаларнинг мақсадлари ва қўлланиладиган услублар ҳақидаги маълумотларни “ёлғон ва туҳмат эканлигини” таъкидлашда давом этади.

XS
SM
MD
LG