Ссылки доступа

Остонада полиция “Озодлик”нинг қозоқ муҳаррияти мухбир ва операторини ушлади


Оркен Жоямерген.

Остонада “Озодлик” мухбири Оркен Жоямерген ва оператори Ержан Амирханов полиция томонидан ушланди. Улар полиция участка пунктига олиб келинди ва кўп ўтмай озод қилиндилар.

Телефон орқали журналистнинг хабар беришича, парламент биносига бориш йўлида у оператор ҳукумат биноси олдида қўлида плакатлар бўлган бир нечта аёлларни кўриб қолишган. Жоямергеннинг айтишича, полиция уни оператор билан ушлаган, чунки оператор юз бераётган ҳодисаларни видеокамерага олмоқчи бўлган. Уларни автомобилга ўтказишган ва Есил туманидаги ички ишлар бўлимининг 13-сонли полиция участкасига олиб боришган. Норозилик акцияси иштирокчилари ҳам полиция идорасига олиб борилган, дея хабар берди Жоямерген.

Мухбирлар ушлангани боис норозилик намойиши иштирокчиларининг мақсадларини билишнинг имкони бўлмади. Полицияда мухбирга у ва оператор “хатолик” туфайли ушланганлигини айтишган. Шу билан бирга полиция фотокамерадаги кадрларни ўчириб ташлашларини талаб қилишганини Жоямерген хабар берди.

Қозоғистонда полиция бир неча бор турли норозилик тадбирларини ёритмоқчи бўлган “Озодлик” мухбирларини ушлаган.

XS
SM
MD
LG