Ссылки доступа

Остона 47 нафар Қозоғистон фуқароси Суриядан эвакуация қилинганини билдирди


Остона 47 нафар Қозоғистон фуқароси Суриядан эвакуация қилинганини эълон қилди. Шу жумладан бир ёшдан беш ёшгача булган болалар ва 11 нафар аёллар эвакуация қилинган.

Ахборотда қайд қилинишича, улар алдов йули билан олиб келинган ва террорчилар қўлига тушган. Бир ой мобайнида эвакуация қилинган шаҳслар мослашувдан ўтказилади ва уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилади.

Мазкур хабарга келтирилган видеода кўрсатилишича, ҳарбий кийимдаги шаҳслар мусулмон аёллар ва болаларни самолет бортига чиқармоқдалар. Ушбу видеонинг кейинги кадрларида самолет учиб келгани ва эвакуация қилинган аёллар ва болалар ушлаб турилгани тахмин қилинаётган муассасанинг биноси кўрсатилган.

Озодлик радиосига Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси томонидан тақдим қилинган расмий маълумотларга кўра, Сурия ва Ироққа уруш бошланганидан буен 800 дан ортиқ Қозоғистон фуқаролари олиб чиқилган. Уларнинг кўпчилиги болалардир. Июлдаги маълумотномаларга кўра, Сурия ва Ироқдаги террористик ташкилотларида 120 нафар қозоғистонлик эркак, 250 дан ортиқ аел ва 500 нафар болалар бор, дейилади МХҚ ахборотида.

19- декабрда болалар ҳуқуқларини химоя килиш қўмитаси вакили сўнгги икки йилда Суриядан 91 бола Қозоғистонга қайтарилганини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG