Ссылки доступа

Туркманистон президенти қишлоқ хўжалиги ҳақидаги мақоллар тўпламини нашр қилишни топширди


Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов «аждодларнинг донолигини акс эттирувчи ва халқ ёдида сақланиб қолган ибораларни» тўплаб, китоб шаклида нашр қилиш борасида топшириқ берди.

Президент топшириғи 7 январ куни қишлоқ хўжалиги соҳасига бағишланган видеоселектор мажлисида янгради. Ўз чиқишида Бердимуҳамедов «қишлоқ хўжалигида миллий аньаналарни» жорий қилишни ривожлантириш лозимлиги бўйича кўрсатма берди.

«Президент бош вазир ўринбосарига ибораларни тўплаб, китоб шаклида нашр қилиш борасида аниқ кўрсатма берди», дея 7 январ куни хабар берди Туркманистон давлат телевидениеси.

"Мақоллар тўплами қишлоқ хўжалиги ривожига, деҳқонларнинг турмуш тарзига, ерларнинг мелиоратив аҳволига, шунингдек ғалла ва бошқа ўсимликлар ҳосилига қандай таъсир кўрсатарди?", - дея савол беради Ашхабодда яшовчи тилшунос ўз номини айтишни истамаган ҳолда 8 январ куни «Озодлик» радиоси билан суҳбатда.

Президент Бердимуҳамедов ўзининг янги йил муносабати билан Туркманистон халқига йўллаган табригида, аждодлардан қолган халқ ишончига таянган ҳолда 2019 йилда ҳосил мўл бўлишини ваъда қилди.

«Озодлик»нинг яна бир суҳбатдошининг сўзларига қараганда, айни дамда Туркманистон қишлоқ хўжалигида аниқ чоралар билан ҳал этилишини кутиб турган кўплаб муаммолар тўпланиб қолган. Шу сабабли «Оч қоринга қўшиқ на ҳожат» деган мақол ёдга тушади.Йилдан йилга фермерлар суғориш учун сув, қишлоқ хўжалик техникалари ва ўғитлар етишмаслигидан шикоят қилишади.

2018 йилда Туркманистон 1 миллион 600 минг тонна ғалла етиштириш борасидаги давлат режасини бажара олмади.

XS
SM
MD
LG