Ссылки доступа

Осиё Кубогида ўзбек футболчилари биринчи ғалабани қўлга киритди


Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубоги доирасидаги биринчи ўйинни ғалаба билан якунлади.

9 январь куни Бирлашган Араб Амирликларидаги Шаржа» стадионида бўлиб ўтган гуруҳ босқичининг биринчи турида ўзбек футболчилари Уммон жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Ўйиннинг 34-дақиқасида ярим ҳимоячи Одил Аҳмедов жарима тўпини Уммон дарвозасига киритди. 85-дақиқада Элдор Шомуродов рақиб дарвозасига иккинчи тўпни урди.

Уммон жамоаси ҳужумчиси Муҳсин ал Гассаний Ўзбекистон дарвозасига ягона голни 72-дақиқада урди.

Ўзбекистон футболчилари 13 январда Туркманистонга, 17 январда эса Японияга қарши майдонга тушади.

Осиё Кубоги 5 январдан 1 февралга қадар Абу-Даби, Дубай, Ал-Айн, Шаржа шаҳарларида бўлиб ўтади.

XS
SM
MD
LG