Ўзбекистон Бош прокуратураси вакили "шу кунларда "Ўзметкобинатда" камомад ва ўғирлик факти юзасидан жиноят иши буйича тергов олиб борилаëтганини" билдирди.
Комбинат ходимларидан бирининг айтишича, сотиб олиш бўйича бошқарма бошлиғи О. Р. 2019 йил январи бошида ўта катта миқдордаги камомад ва давлат мулкини ўзлаштиришда айбланиб, ишдан олинган. Айни пайтда комбинат кадрлар бўлими ходими О. Р. нинг ишдан четлатилганини билдирди.
"Ўзметкомбинат"нинг инженерига кўра¸ комбинатни таназзулдан қутқариш учун жалб қилиниб, ишончли бошқарувчилик ваколати берилган SFI Management Group "яратилган барча шароитларга қарамасдан мавжуд аҳволни ўнглай олмаган":
- О. Р. ўша янги бошқарув вакили. У ҳозир растрата ва ўғирликда айбланиб ишдан четлаштирилди. Акахонлари кўмагида жиноят иши очилмайдиган кўринади. У "начальник управления по закупкам" деган лавозимда ишларди. У ўзидан олдинги бошлиқлар хатосини такрорлагани комбинатда жиноятчиликка мойил муҳитга тўла барҳам берилмаганидан дарак.
Ўзбекистон Бош прокуратураси вакили "шу кунларда "Ўзметкобинат"да камомад ва ўғирлик факти юзасидан жиноят иши буйича тергов олиб борилаëтгани" ва бу жиноят иши Бош прокуратура назорати остида эканлигини билдирди.
2018 йилнинг 22 августида давлатга қарашли “Ўзбекистон 24” канали намойиш қилган “Дахлдорлик туйғуси” деб номланган махсус кўрсатувда SFI Management Groupнинг россиялик миллиардер Алишер Усмоновга алоқадорлиги айтилган.
Ўзбекистон президентининг 2017 йил 15 сентябридаги №ПП-3277 қарорига кўра «Ўзметкомбинат»нинг давлатга оид улуши SFI Management Groupга ишончли бошқарувга берилган.