Ссылки доступа

Икки минг нафар этник қозоққа Шинжонни тарк этишга рухсат берилди


Қозоғистон расмийларининг маълум қилишларича, Пекин икки мингдан ортиқ этник қозоққа Хитой фуқаролигидан чиқиб Хитойнинг Шинжон минтақасини тарк этишга рухсат берди, дея хабар беради Associated Press агентлиги.

Ҳукумат Шинжонда бундан аввал кенг қамровли индоктринация (уйғунлик) кампаниясини олиб борган, оммавий равишда ҳибсга олишлар давом этаётган эди. Пекин томонидан “касбий таълим марказлари” деб номланувчи лагерларда юз минглаб одамлар жойлаштирилган, айрим маълумотларга кўра у ерда ушлаб турилганлар сони бир миллион кишидан ошиб кетади.

Мазкур марказларда ушлаб турилган собиқ маҳбусларнинг бир неча бор таъкидлашларича, бу ерда ушлаб турилганлар ўз маданиятлари ва диний қарашларидан воз кечишга мажбурланади, шунингдек сиёсий индоктринацияга мажбурланадилар.

Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги 9 январ куни тарқатган ўз баёнотида ўтган ойда Қозоғистон матбуотида тарқатилган хабарларни тасдиқлади. ОАВда тарқатилган хабарда Пекин икки мингдан ортиқ этник қозоқни Хитойдан чиқиб кетишига розилик бергани таъкидланган эди. ТИВ баёнотида таъкидланишича, улар Қозоғистонга келишлари билан Қозоғистон фуқаролигини олиш борасида мурожаат қилишлари ёки мамлакатда яшашлари масаласида ҳужжатларни расмийлаштиришлари мумкин.

«Ўйин, кулгу ва рақслар». ОАВ вакиллари учун Хитой «лагерларига» ташриф уюштирилди:

XS
SM
MD
LG