Ссылки доступа

Паспортлар бўйича жаҳон рейтингида Туркманистон 85 ўринни эгаллади


Henley & Partners консалтинг компаниясининг халқаро паспортлар рейтингида Туркманистон 85-мавқега жойлашди, Ўзбекистон ва Тожикистон 80-ўринни ўзаро бўлишиб олди, Қозоғистон 67- ўринни, Қирғизистон эса 76-ўринни олди.

Япония Henley & Partners консалтинг компаниясининг паспортлар рейтингида биринчи ўринга лойиқ деб топилди. Япония фуқаролари визаларсиз дунёнинг 190 та мамлакатига боришлари мумкин.

Рейтингнинг иккинчи ўринида Сингапур ва Жанубий Корея турибди. Бу мамлакат паспортларнинг эгалари визасиз 189 та мамлакатга боришлари мумкин. Учинчи ўрин Германия ва Францияга насиб қилди. Бу мамлакатларнинг фуқаролари жаҳоннинг 188та мамлакатига визасиз бориш ҳуқуқига эга. Рейтингда жами 104 та ўрин бор.

Собиқ совет республикалари орасида Болтиқбўйи мамлакатлари етакчилик қилади.

  • Литва ва Латвия 11-мавқеда бўлиб, бу мамлакат фуқаролари 180 та давлатга визасиз боришлари мумкин. Фуқаролари 179та мамлакатга визасиз бора оладиган Эстония 12-ўринни эгаллади.
  • Украина паспорти бўлган фуқаролар 128 та мамлакатга боришлари мумкин. Украина бу рейтингда 41-ўриннни эгаллади.
  • 46 ўринда турувчи Молдова фуқаролари визасиз 122 та мамлакатга бориш имкониятига эга.
  • Россия – 48-ўринда турибди. Россияликлар визасиз 119 та мамлакатга кира оладилар.
  • 51-ўринда турган Грузия фуқаролари 114 та мамлакатга визасиз боришлари мумкин.
  • Кимни қўлида Белорусс паспорти бўлса 77 та мамлакатга бора олади, шу сабабли бу мамлакат рейтингда 66-ўринга муносиб деб топилди.
  • Ундан кейинги ўринни Қозоғистон эгаллади, бу мамлакт фуқаролари визасиз 76 та мамлакатга бора олади.
  • 74-ўрин Озарбайжонга насиб қилди. Бу давлат паспортига эга фуқаролар виза олмаган ҳолда 74 та мамлакатга кириш имкониятига эга.
  • Қирғизистон 76 ўринда турибди. Қирғизистонликлар жаҳоннинг 64 та мамлакатига бориши мумкин.
  • Арманистонга 79-ўрин насиб қилди, бу давлат паспорти бўлганлар 61 та мамлакатга боради.
  • Кейинги ўринларда Ўзбекистон ва Тожикистон эгаллади. Бу икки мамлакат 80 ўринга муносиб деб топилди. Мазкур мамлакатлар фуқаролари 58 та мамлакатга бора олади.
  • Таҳлилчилар Туркманистонни 85-ўринга жойлаштиришди. Туркманистонликлар визасиз 53 та мамлакатга боришлари мумкин.

Умумий рейтингни Афғонистон ва Ироқ якунлайди. Бу мамлакатларнинг фуқаролари 30та мамлакатга визасиз бора олади.

Henley & Partnersнинг таъкидлашича, компания томонидан тузилган паспортлар индекси фуқароларнинг эркин ҳаракатланишини ва жаҳон саҳнасида мамлакатлар мақомини ўзида акс эттирган илк халқаро рейтинг ҳисобланади. 2018 йилдан бошлаб паспортлар рейтинги йилда бир неча бор ўзгартирилади.

XS
SM
MD
LG