Ссылки доступа

Қирғизистон собиқ президентининг куёви Футбол Федерацияси президенти лавозимидан истеъфога чиқди


Семетей Султанов.

Қирғизистон футбол Федерацияси собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг куёви Семетей Султановнинг федерация президенти лавозимидан истеъфога чиқиши борасидаги баёнотини тарқатди.

«Бугун, бизнинг терма жамоамиз Осиё кубоги майдонларида ўйнаётган бир вақтда мен қарор қабул қилдим. Қарор биринчи навбатда мен учун жуда ҳам муҳим ва маъсулиятли – мен ҚРФФ президенти лавозимини муддатдан аввал ўз зиммамдан соқит қилишга қарор қилдим. Бу қарорнинг қабул қилинишга узоқ тайёргарлик кўрдик, унга мен аввалдан тайёргарлик кўрдим, бу ташқи босим ёки таъсир остида қабул қилинган кутилмаган қарор бўлмади. Биз терма жамоамиз Осиё кубоги учун йўлланмани қўлга киритадиган бўлса мана шу вариантни режалаштирган эдик. Бу амалга ошди, мен ишонч билан футболимизнинг ривожлантириш босқичларидан бирига эришдик», - дея ёзади Султанов.

Унинг фикрича, бу масалага ёндашувлар турлича бўлади. «Шу сабабли мен бу асосли ва оқилона қарор дея оламан. Режаларни қайта кўриб чиқиш, янги мақсадларни аниқлаш, янги имкониятларни топишвақти келди, буларнинг ҳаммасини янги ғоялар ва қарашларга эга инсонлар бажариши керак», - дея баёнот берди Султанов.

Семетей Султанов футбол Федерациясини 2012 йилдан бери бошқариб келади. Кейинчалик у, 2016 йилда мансабига қайта сайланди. Унинг ваколатлари 2020 йилда тугаши керак эди. Унинг фаолияти даврида Қирғизистон миллий терма жамоасининг мавқеи жаҳон рейтингида анча яхшиланди. Бундан ташқари, жамоа илк бор Осиё-2019 Кубогининг финал қисмига чиқди.

Чемпионат доирасида Қирғизистон терма жамоаси илк бор ўйин кўрсатди ва Хитойга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Султанов ўз баёнотида Осиё Кубогига чиқиш жамоанинг асосий мақсадларидан бири бўлганлигини таъкидлади.

Семетей Султанов собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг қизларидан бирига уйланган.

XS
SM
MD
LG