Ссылки доступа

100 минг сўмлик пулни босиш бошланди. Унинг Наврўзда муомалага киритилиши кутилмоқда


Ўзбекистон пул сиëсатига бевосита алоқадор мулозимларнинг билдиришича¸ 2018 йилнинг 28 декабрида президент Шавкат Мирзиëев 100 минг сўмлик янги банкнот босиб чиқариш тўғрисида топшириқ берди, тегишли фармонни имзолади.

Молия тизими бошқарувига яқин мулозим¸ Марказий банк ва Молия вазирлиги томонидан шундай таклиф ишлаб чиқилиб¸ унинг ўтган ой Сенатга тақдим этилганини билдирди.

Президент фармони ижросига алоқадор расмийнинг айтишича¸ 100 минг сўмлик янги банкнотнинг Наврўз арафасида муомалага киритилиши кутилмоқда. Бу ҳақда жараëнга бевосита алоқадор давлат мулозими маълум қилди.

Ўзбекистон Молия тизимида ишловчи бошқа бир мулозим¸ 100 минг сўмлик янги купюраларни босиб чиқариш таклифи ва унинг дизайни Марказий банк ва Молия вазирлиги томонидан Олий Мажлис Сенатига тақдим этилганини тасдиқлади.

Ўзбекистон пул сиëсатига алоқадор мулозим¸ 100 минг сўмлик купюрадан сўнг бошқа катта пул чиқмаслиги¸ сўм деноминация қилинишини билдирди. “100 минг сўмлик купюра Ўзбекистонда босиб чиқарилаëтган 16- пул бўлади – 17-си бўлмайди. Ундан кейин пул алмашади. Иккита ноль олиб ташланиб¸ энг катта банкнот 100 сўмлик бўлади”¸- деди жараëнга алоқадор Тошкент мулозими.

Ўзбекистонда 50 минг сўмлик банкнотлар 2018 йилнинг 22 августидан муомалага чиқарилган эди. Миллий пул бирлигининг энг катта купюраси қадри АҚШ долларига нисбатан 2019 йилнинг 10 январидаги расмий курсга биноан¸ 6 долларни ташкил этади.

100 минг сўмлик (тақрибан 12 доллар – таҳр.) купюранинг муомалага киритилиши¸ банк-молия тизими мутахассиси фикрича¸ “одамларнинг вақтини¸ қолаверса¸ қоғоз ва бўëқни тежашга хизмат қилади.

XS
SM
MD
LG