Ссылки доступа

Трамп "шатдаун" туфайли Давос анжуманига бормайди


АҚШ президенти Давосда бўлиб ўтадиган Жаҳон иқтисодий форуми(ЖИФ)га боришни бекор қилди.

Бу ҳақда Дональд Трампнинг ўзи Твиттер орқали маълум қилди. Ташрифнинг бекор қилинишига Мексика билан чегарага девор қурилиши масаласида АҚШ президентининг Конгрессдаги кўпчиликни ташкил қилучи демократлар билан фикрлари хилма-хиллиги сабаб бўлди.

"Чегаралар хавфсизлиги ва мамлакатимиз учун ўта муҳим бўлган хавфсизлик масаласида демократларнинг муросасиз мавқеи туфайли мен ЖИФни ҳурмат қилган ҳолда ўта муҳим бўлган Давосга ташрифимни бекор қиламан", –дея ёзди Трамп. У ташриф бекор қилингани боис тадбир ташкилотчиларидан узр сўради.

Бундан аввал Трамп жанубий чегарага девор қуриш учун Конгрессдан беш миллиард доллардан кўпроқ пул сўраган эди. Бироқ Конгрессдаги демократик кўпчилик молиялаштириш масаласида келишувдан бош тортди. Бу ўз навбатида хукумат фаолияти қисман тўхтаб қолишига сабаб бўлди. 22 декабрдан бошлаб 800 мингга яқин америкалик давлат хизматчилари маош олмаяпти. Bloombergнинг хабар беришича, мамлакатда ишлаб чиқариш ҳар икки ҳафтада 0,1 фоизга қисқармоқда.

10 январ куни Трамп Мексика билан чегарага девор қуриш масаласи ҳал қилинмайдиган бўлса, у ҳолда фавқулотда ҳолат эҳтимоли ҳақида яна баёнот берди.

XS
SM
MD
LG