Ссылки доступа

Қирғизистон собиқ бош вазири Сапар Исақовга янги айблов қўйилди


Бишкек Қирғизистон собиқ бош вазири Сапар Исақовга давлат музейини реконструкция қилиш лойиҳасини ҳаётга татбиқ этиш бўйича олиб борилаётган тергов доирасида айблов қўйди.

Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси(МХДҚ) матбуот хизмати тарқатган хабарга қараганда, мазкур иш доирасида Исақовга «оғир оқибатларга олиб келувчи коррупция» айби қўйилган.

Қўмитанинг маълумотларига кўра, 2016 йилда Қирғизистон ҳукумати ва Туркиянинг Ҳамкорлик ва мувоффиқлаштириш агентлиги (ТИКА) ўртасида музейни реконструкция қилиш тўғрисида протокол имзоланган. Бироқ турк томони айрим амалдорлар, жумладан ўша вақтда Қирғизистон президенти аппаратига бошчилик қилаётган Сапар Исақовнинг «аралашуви» сабабли ишларни бажаришдан воз кечди, бунинг натижасида музей республика бюджетидан ажратилган қўшимча маблағлар ҳисобидан реконструкция қилинди.

Бундан аввал МХДҚ шу ҳафтада «Бишкек шаҳридаги ИЭМни модернизация қилиш тўғрисида»ги иш бўйича тергов якунлангани ҳақида маълум қилган эди. Бу иш доирасида бир қатор собиқ амалдорлар, жумладан Сапар Исақовга айб қўйилган эди. 2018 йилнинг 26 январ куни Бишкекдаги ИЭМда техник носозлик юзага келган, бунинг оқибатида деярли беш кун шаҳар иссиқликдан маҳрум бўлган эди.

Тергов версиясига кўра, «Исақов бошчилигидаги айрим мансабдор ва бошқа шахслар Хитойнинг ТВЕА компанияси билан ноқулай бўлган шартнома» тузган. Ҳукумат давлат томонидан кўрилган зарар 111,2 миллион долларга тенг эканини айтмоқда.

Мазкур иш бўйича 2018 йилнинг июнида қўлга олинган Исақов ҳамон ҳибсда ушлаб турилибди, у ўзига қўйилган айбловларни рад қилмоқда ва сиёсий таъқиблар қурбонига айлангани борасида баёнот берган.

XS
SM
MD
LG