Ссылки доступа

Тожикистонда фоҳишалар хизмати 25-30%га арзонлашди


Сўнгги вақтларда Тожикистонда фоҳишалар хизмати 25-30%га арзонлашди. Ҳуқуқ ҳимоячиларга кўра, пуллик ишқ хизматидан фойдаланувчи эркакларга бериладиган жазонинг кучайтирилиши ва бунинг оқибатида фоҳишалар хизматидан фойдаланувчилар сонинг камайиб кетиши бунинг бош сабабларидан биридир.

Идораси Бишкекда жойлашган Қирғизистон, Тожикистон ва Россиядаги фоҳишаларни бирлаштириб турувчи «Шах-айим» тармоғининг баёнотига қараганда, сўнгги йилларда Тожикистонда фоҳишалар хизмат ҳақи бирдан камайиб кетган. Бу мамлакатнинг турли минтақаларида фаолият юритувчи фоҳишалар ўртасида ўтказилган сўровлардан кейин маълум бўлди.

«Шах-айим» тармоғининг вакиллари 10 январ куни Озодлик радиоси билан суҳбатда, фоҳишаларнинг хизмат ҳақи турлича бўлиб, фоҳишаларнинг яшаш жойи ва ёшига ҳам боғлиқ эканини айтишди.

Шу билан бирга, «Шах-айим» тармоғи вакилларининг сўзларига қарганда, "хизматлар нархи мамлакатнинг ҳамма жойида бир хил камаймаяпти: бу борадаги гапларни шимолга қараганда жанубда кўпроқ эшитасиз".

Қишлоққа нисбатан шаҳарда фоҳишалар хизмати қимматроқ туради, хизматлар нархи фоҳишаларнинг ёшига ҳам боғлиқ. "Бу каби хизматлар ҳозирда бир соати 50-80 сомони ($5-$8)дан 30-35 сомони ($3-$3,6)гача арзонлашди», - дея таъкидлашмоқда ҳуқуқ ҳимоячилари.

«Шах-айим» тармоғи вакилларининг таъкидлашларича, фоҳишалар хизматининг арзонлашишига милиция рейдлари ва эркак-мижозларнинг бу хизматдан фойдаланишдан воз кечаётгани таъсир кўрсатди.

Пойтахтда яшовчи 29-ёшли Фарангиснинг тан олиб айтишича, айрим ҳолларда танаси сотилишини таклиф қилади. Унинг сўзларига қараганда, ҳозир эркаклар анча эҳтиёткор бўлиб қолишган, чунки улар ижарага олинган хонадон ёки бошқа иншоатга видеаппаратуралари билан кириб келиб, жиноят устида суратга олишни режалаштирган милиция ходимларидан хавфсирашади.

Тожикистон ИИВ маълумотларига қараганда, 2018 йилнинг 9 ойи мобайнида ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан 6 мингга яқин ишқ илҳомчиси рўйхатга олинган, уларнинг 32 нафари балоғат ёшига етмаганлар, 1500 нафари эса18 ёшдан 30 ёшгача, қолганларининг ёши эса 30 дан ошган.

XS
SM
MD
LG