Ссылки доступа

Қозоғистонлик дипломат Шинжон “лагери”да кўрганларини ҳикоя қилди


Шинжонда бўлган Қозоғистоннинг Хитойдаги элчиси маслаҳатчиси Манарбек Кабазиевга “сиёсий қайта тарбиялаш лагери” талабалари мой бўёқли картинани совға сифатида тақдим этишган.

«Мазкур талабалар учун Хитой ҳукумати яратган шароитлар Хитой ҳукуматининг ўз фуқаролари тўғрисида жиддий қайғураётгани ҳақида гапиришга имкон беради. Ўйлайманки, айнан Хитой ҳукумати, Шинжон уйғур муҳтор райони ҳукумати ўз мамлакати фуқароларига янги касбларга эга бўлишига тўлиқ имкон бераётганини яна бир бор таъкидлашни истардим», – дейди 2018 йилнинг 28-30 декабр кунлари Шинжонга ташрифидан сўнг Қозоғистоннинг Хитойдаги элчисининг маслаҳатчиси Манарбек Кабазиев CCTVга берган интервьюсида.

Советник посла Казахстана в Китае Манарбек Кабазиев дает интервью CCTV.
Советник посла Казахстана в Китае Манарбек Кабазиев дает интервью CCTV.

Малайзиянинг Хитойдаги элчихонаси вакили Муҳаммад Хусни Шахиран Исмоил Шинжондаги муасасасалардаги аҳвол ҳақида материалларни “аввал ОАВда ўқиган пайтда бошқача ҳаёлда бўлган”ини гапиради. «Ҳозир мен марказнинг ҳақиқий ҳаётини кўрдим», – дейди у.

Шу мавзудаги бошқа хабарларни ҳам кўринг: "Бу ер қулай ва яхши". 12 нафар дипломатнинг Шинжонга саёҳати

«Здесь комфортно и хорошо». Вояж 12 дипломатов в Синьцзян
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:01:40 0:00

Афғонистоннинг Хитойдаги элчихонаси ходими Саид Хабибураҳмон ҳам “Шинжонга сафаридан кейин фикрини ўзгартиргани”ни айтди. «Ташрифгача марказ тўғриси да турли маърузаларни кўздан кечирдим. Бироқ бу ердаги вазият уларда ёзилганидек эмас. Марказларда ҳақиқатда ҳам ҳаммаси яхши. Тарбияланувчига кўп нарса ўргатилмоқда, улар кўпинча ўзгармоқда», – дейди у.

Reuters агентлигининг хабар беришича, Шинжонга борган 12 мамлакат дипломатлари минтақа бозорларида, масжид, ўқув муассасаларида бўлишган.

Қозоғистон ташқи ишлар вазирлигидагилар Азаттыкқа қозоғистонлик дипломатларнинг Шинжондаги “марказлар”га ташриф буюрганликлари борасидаги хабарларни тасдиқлашди. Айни пайтда ТИВгиларнинг айтишича, Хитой томонининг таклифига кўра муассасаларда бўлган Қозоғистоннинг Хитойдаги элчихонаси ходими интервью бермайди. Вазирлик матбуот котиби Айбек Смадияровнинг хабар беришича, элчихона ходими Урумчи, Қашғар ва Хотанда бўлган, шунингдек, Шинжон ҳукумати раҳбари Шухрат Зокир билан учрашган.

Советник посла Казахстана в Китае Манарбек Кабазиев в «лагере политического перевоспитания».
Советник посла Казахстана в Китае Манарбек Кабазиев в «лагере политического перевоспитания».

Хитой Шинжон ташрифига Ғарб мамлакатлари дипломатлари ва халқаро ташкилотлар вакилларини таклиф этмаган.

Human Rights Watch халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоялаш ташкилоти бир қатор мамлакатлар дипломатларини Шинжондаги “лагерлар”га ташрифидан сўнг махсус баёнот баёнот тарқатди.

Баёнотда аввал Шинжондаги вазият юзасидан ташвиш билдирмаган давлатларнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги инқирозли ҳолатга муносабат билдиришини шубҳа остига олган. Хитой расмийлари ташкил этган сафар инсон ҳуқуқчилари томонидан “қаттиқ назорат остига олинган ташриф” деб баҳоланди. Дипломатлар ташрифи “мустақил баҳоловчиларнинг ишончига сазовор бўлолмайди”, деб ҳисоблайди Human Rights Watch.

«Песни, танцы, смех». Китай организовал визит СМИ в «лагеря»
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:10 0:00

Хитойдаги “сиёсий қайта тарбиялаш” лагерлари хусусидаги дастлабки хабарлар 2017 йилнинг апрелида пайдо бўлди. Этник қозоқлар ва уйғурлар қариндошларининг қасмоққа олингани ва улар билан алоқа йўқолгани ҳақида хабар қилишди. Кейинроқ халқаро ташкилотлар ва Ғарб мамлакатлари Хитойдаги этник камчиликлар таъқибга олинаётгани юзасидан баёнотлар тарқата бошлашди.

Ўтган йилнинг августида БМТ “ишончга сазовор манбалар”га таяниб Шинжондаги “қайта тарбиялаш лагерлари”да бир миллиондан зиёд этник камчиликлар вакиллари, айниқса кўпроқ мусулмонлар зўрлик билан ушлаб турилган бўлиши мумкинлиги борасида баёноттарқатди. Халқаро ташкилотлар ва Ғарб мамлакатлари Шинжонга йўл берилиши юзасидан Пекинга мурожаат билан чиқдилар. 7 январ куни Хитой ташқи ишлар вазирлиги “белгиланган жараёнлар”га амал қилишса, Шинжонда БМТ вакилларини қабул қилишга тайёр эканликларини айтишганди.

Илгарироқ, хитойлик расмийлар бундай марказлар мавжудлигини инкор этишган.

Шинжондаги қариндошларни қутқариш борасида яна бир илтимоси:

Еще одна просьба спасти родных в Синьцзяне
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:01:52 0:00

Хитойлик қозоқларнинг Шинжонда хибслар олиш тўғрисидаги янги баёноти:

Новые заявления казахов из Китая о задержаниях в Синьцзяне
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:50 0:00

XS
SM
MD
LG