Ссылки доступа

Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев Ҳиндистонга ташрифини қолдирди


Алмазбек Атамбаев

Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев Ҳиндистонга ташрифини кейинга қолдирар экан, ўзининг қисқа муддатли таътилини ҳам ортга сурди.

Бу ҳақда Facebook'даги саҳифасида Қирғизистон Социал-демократик партияси(ҚСДП)нинг расмий вакили Қундуз Жолдубаева маълум қилар экан, “бундан сиёсатни қидирмасликлари”ни сўради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алмазбек Атамбаев оиласи билан дам олиш учун 11 январ куни Ҳиндистонга йўл олиши борасида хабар берилган эди.

Шундан кейин ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Алмазбек Атамбаев хорижда дам олишни исташи, аммо хукумат унга мамлакатдан чиқишига тўсқинлик қилиши мумкинлигини ёздилар. Қундуз Жолдубаева баёнот бериб, бунинг учун ташвишга ҳожат йўқлигини таъкидлади.

Собиқ президентнинг Ҳиндистонга сафари бекор қилинишидан сал аввалроқ Сооронбай Жээнбековнинг сайлов штабининг молиявий масалалоар бўйича вакили Надира Сатигул қизи Ҳиндистонда дам олаётгани маълум бўлди, унга вақтинча хорижга чиқиб туришни Алмазбек Атамбаев таклиф қилган.

XS
SM
MD
LG