Ссылки доступа

Тожикистон расмийлари Сурияда ушланган "Абу Мусааб Точики"нинг шахсини аниқлади


Тожик расмийлари “Ислом давлати”(ИД) террор гуруҳига алоқадорликда айбланиб Сурияда курд отрядлари томонидан ушланган юртдошларининг шахсини аниқлади.

Тожикистон куч ишлатиш салоҳиятига эга идорадаги манбанинг 10 январ куни Радио Озоди билан суҳбатда айтишича, Абу Мусааб Точики – бу Хатлон вилоятининг Сарбанд шаҳарчасидаги Тожикобод қишлоғида истиқомат қилиб келган Муҳаммад Давлатализодадир.

Расмий маълумотларга кўра, 24 ёшда бўлиб, ёллаш айби бўйича 2015 йилдан бери халқаро қидирувга берилган.

Муҳаммад Давлатализоданинг онаси Меҳри Қурбонованинг 10 январ берган хабарга кўра, унинг ўғли Имом Аъзам номли Тожикистон Ислом университетининг талабаси бўлган, ҳамда 2014 йилда ўқишни Мисрда давом эттиришга қарор қилган. Кейинчалик маълум бўлишича, у Мисрдан Ироққа ўтган ҳамда жангарилар томонида туриб жанг қилган.

Мухаммад Давлатализода. Фото из семейного альбома
Мухаммад Давлатализода. Фото из семейного альбома

«Биз икки ой муқаддам телефон орқали суҳбатлашган эдик. Мен унга мурожаат қилиб Тожикистонга қайтишини ўтиниб сўрадим, хукумат уни кечиришини айтдим. У қилган ишидан пушаймонлигини айтди ва ватанга қайтишга тайёргарлик кўраётганини таъкидлади. Муҳаммад ватанга қайтганидан кейин ўзини Ироққа олиб кетган кишининг исмини айтишини маълум қилган. Телефон орқали ўғлим билан бўлиб ўтган суҳбатни туман милиция бўлимига айтдим. Бироқ шундан кейин Муҳаммад қўнғироқ қилмади», -дейди Қурбонова.

Тожикистон фуқароси ва ИД жангариси бўлмиш Абу Мусааб Точики (Муҳаммад Давлатализода)нинг қўлга олингани ҳақидаги хабарни Суриядаги курдларнинг ўзини мудофаа қилувчи кучлари 9 январ куни маълум қилди.

6 ва 7 январ кунлари ўтказилган махсус амалиёт вақтида саккиз нафар террорчи - бир тожикистонлик, икки ўзбекистонлик, қозоғистонлик, россиялик, америкалик, германиялик ва украиналик ушланди. Муҳаммад Давлатализода билан бирга ўзбекистонлик Одил Раҳимов (Абу Оминаи Ўзбеки) ва Фарҳод Қодиров (Абу Билоли Ўзбеки), украиналик Асқар Зарманбетов (Абу Довуд), қозоғистонлик Сотибек Ошибаев (Абу Рукия), россиялик Бекжон Бимурзаев (Абу Соро), АҚШ фуқароси Сулай Ноа Су (Абу Сулайман Аль-Америка)ва германиялик Лукас Гласс (Абу Иброҳим Аль-Олмони) ушланди.

Тожикистон расмийларининг ўтган йилнинг сентябрь ойида эълон қилган маълумотларига кўра, 1900 нафар Тожикистон фуқароси Сурия ва Ироқа бориб ИД сафларига қўшилган.

XS
SM
MD
LG