Ссылки доступа

Мутахассисларнинг таъкидлашларича, фазода суратга олинган туркман байроғи ва китоби - фотошоп


Туркманистон Давлат ахборот агентлиги(ТДХ) тарқатиган хабарга кўра, россиялик космонавт Олег Кононенко Туркманистон халқи ва президенти Гурбангули Бердимуҳамедовни Янги йил билан табриклаган.

ТДХ хабарига илова қилинган фотосуратда космонавт Халқаро космик станцияда туркман миллий байроғи ва Туркманистон президенти томонидан ёзилган китоб фонида тасвирланган. Бироқ фото-таҳрирловчи мутахассисларнинг таъкидлашларича, байроқ ва китоб Кононенконинг суратига қўшимча сифатида киритилган.

Олег Кононенконинг Халқаро космик станциядан туркман халқи ва президенти Гурбангули Бердимуҳамедовни табриклагани ҳақидаги хабар 31 декабр куни туркман давлат телевидениеси томонидан тарқатилди. Шу хабарда космонавтнинг гўёки “Туркманистон-Буюк Ипак йўлининг юраги” китобини ушлаб тургани, ХКС деворида эса яшил туркман байроғи акс этган сурат илова қилинган эди.

“Бизнинг миллий етакчимиз ва барча туркман халқини табриклар экан, космонавт ХКС бортида Туркманистон байроғи ва давлатимиз раҳбарининг китобини намойиш қилиш ўзи учун шараф эканлигини айтди”, дея хабар берди туркман ТВ бошловчиси, шу вақтда экранда ўша сурат пайдо бўлади.

Фотосуратларни қайта ишлашларни таҳлил қилувчи fotoforensics.com сайти байроқ ва китоб ранги суратдаги рангларга мос эмаслигини аниқлади. Таҳлилларга кўра, ТДХ сайтида эълон қилинган сурат Adobe Photoshop CS6 дастури ёрдамида ўзгартирилган.

Сайт fotoforensics.com, анализирующий фотографии на предмет обработки, выявило что цвета флага и книги не соответствуют общей гамме цветов на снимке.
Сайт fotoforensics.com, анализирующий фотографии на предмет обработки, выявило что цвета флага и книги не соответствуют общей гамме цветов на снимке.

«Мир 24» телеканали космонавт Олег Кононенконинг жаҳон халқларини янги йил билан табриклагани акс этган видеони тарқатди. Бундан ташқари интернетда унинг бошқа инсонларга мўлжалланган видеомурожаатини ҳам кўриш мумкин. Бироқ туркман халқи ва президентини табриклаган видеони топишнинг имкони бўлмади.

Россиялик космонавт Олег Кононенко 1964 йилда Туркманистон ССРнинг Чаржуй вилоятида туғилган. У Туркманистонинг «Президент юлдузи» орденининг соҳиби, шунингдек Россия Федерацияси қаҳрамонидир. Айни дамда у Халқаро космик станциядаги миссияга раҳбарлик қилмоқда.

XS
SM
MD
LG