Ссылки доступа

Қирғизистонда қабристондаги вандализм тергов қилинмоқда


ҚР Иссиқкўл туман ички ишлар бўлимида Ананьево қишлоғидаги қабристонда содир этилган вандализм кўринишини тергов қилиш мақсадида махсус гуруҳ тузилди.

Ҳодиса православлар қабристонида 11 январ куни юз берди. Дастлабки маълумотларга қараганда, умумий ҳисобда 90га яқин хоч ва ёдгорлик бузилган. Бу ҳақда милицияга диндорлар маълум қилишди.

Бу каби кўриниш мазкур қабристонга дафн этилган марҳумларнинг қариндошларини ташвишга солди. Улардан бири бўлмиш Александрнинг фикрича, вандализмда безориларнинг қўли бор. "Бу ишни қилганлар ақлдан озган. Чунки соғлом инсон бу ишни қилмайди. Бу ишда миллатлараро нафрат йўқ", -дейди Александр.

Иссиқкўл туман ИИБ маълумотга кўра, мазкур факт бўйича тергов гуруҳи тузилди, гуруҳ ишга киришди. Ҳозирча гумондорлар топилмади. ИИБ матбуот котиби Сталбек Усубакунов тергов қандай кетгаётгани ҳақида гапиради:

- Мазкур факт Иссиқкўл туман ИИБнинг жиноят ва қилмишлар Ягона реестрида рўйхатга олинди. Қилмишлар тўғрисидаги Кодекснинг 131-моддасига биноан иш судга қадар ишлаб чиқариш бўйича қабул қилинди. Ҳаммаси қайд қилинган, жиноятни содир этганларнинг шахси аниқланиши юзасидан топшириқ берилди.

Иссиқкўл тумани ҳокими Данир Иманалиев ва туман милицияси бошлиғи Нурғази Увалиев 12 январ куни Ананьево қишлоғи аҳолиси билан учрашди. Туман ҳокими айбдорлар ушланишига ваъда берди.

Бош вазир Мухаммедқалий Абилгазиев ички ишлар вазирлигига қабристондаги вандализм бўйича айбдорлар топилиб, жавобгарликка тортилиши юзасидан топшириқ берди.

Ананьево – Иссиқкўл туманидаги кўп миллатли қишлоқлардан биридир. Қишлоқда 14 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади.

XS
SM
MD
LG