Ссылки доступа

Қирғизистонга Россиядан ҳарбий-техник ёрдамнинг биринчи партияси келди


Қирғизистонда 15 январ куни Россиядан Қирғизистонга кўрсатиладиган ҳарбий техник ёрдамнинг топширилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтади. Бу ҳақда Россиянинг Қирғизистондаги элчихонаси маълум қилди.

Ҳарбий-техник ёрдам икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида эришилган «Евроосиё иқтисодий Иттифоқига қўшилиш доирасида техник ёрдам кўрсатиш» тўғрисида келишувга биноан олиб келинди.

2018 йилнинг 15 декабр куни ЕОИИнинг чегара божхоналарнинг Қирғизистон участкасини техник жихозлаш ва муҳандислик жиҳозлари билан таъминлашга мўлжалланган маҳсулотларнинг биринчи партиясини олиб келиш якунланди. У 123 та автомобил ва инженерлик техникаси - 108 та одам ва юк ташувчи машина; 2 та таянч автомобил; 2 та экскаватор-юклагич; 2 та автокран; 4 та санитар автомобил; 5 та махсус мўлжалланган автомобилдан иборат. Шунингдек қазишма ишларига мўлжаллаган иккита қурилма олиб келинади.

Маҳсулотларнинг иккинчи партиясини олиб келиш 2019 йилнинг биринчи чорагига мўлжалланган.

XS
SM
MD
LG