Ссылки доступа

Хоразмда хавфли бинода яшаëтган 11 хонадон кўчирилмоқда, энди улар масжидда яшайди


Хоразм вилоят, Хазорасп туманида уйлари бузилиб, вақтинча собиқ ҳарбий комиссарлик биносида яшаëтганларни фойдаланилмай ëтган иккита масжид биносига кўчириш бошланди.

Кўчирилаëтган оила бекаси, Хазорасп туман Нурли йўл кўчасида яшовчи аëлнинг айтишича¸ улар кўчишга мажбурланаëтган бинолар қабристон ëнида бўлиб 90- йилларда масжид бўлган. "Бу бинолар масжид бўлган. Ичига тобут қўйилиб, жаноза ўқилган. Шундай бинода яшашга қўрқамиз. Яна қабристонга қўшни бино у", деди аёл

Хазорасп туман ҳокимлигининг ўзини "капитал қурилиш бўлими ходими", деб таништирган мулозимининг билдиришича¸ аҳоли кўчирилаëтган бинолар масжид сифатида қайд қилинмаган.

– Бинолар хокимлик балансида битмаган иморат сифатида турибди. Шу биноларни ремонт қилиб, кам таъминланган оилаларга уй-жой қилиб бердик. Бу оилалар ҳозир яшаëтган эски военкомат биноси авария ҳолатида. Шу боис уларни кўчиришга мажбурмиз, деди суҳбатдош.

Хазорасп туманидаги Шароф Рашидов маҳалласида ташландиқ ҳарбий комиссарлик биносида яшаëтган 33 яшар киши қабристон яқинида яшашни истамаслиги ва туман марказидаги намунали уйлардан бири учун берган аризаси инобатга олинмаганлигини айтди.

Хазорасп туман ҳокимлиги мулозимига кўра¸ ўтган асрнинг 90- йилларида туман ҳудудидаги қабристонлар ëнида масжид сифатида қурилган икки бино обод маҳалла дастури асосида таъмирланган.

– Сиз айтган оилалар ирим қилиб бу бинога кўчмаса бошқасини берамиз. 9 январь куни ходимларимиз Рашидов маҳалласидаги авария уйда яшаганлар билан учрашди. Уларга авария уйда яшаш мумкин эмаслиги тушунтирилди, деди суҳбатдош.

XS
SM
MD
LG