Ссылки доступа

Эронда Қирғизистондан парвоз қилган юк самолёти ҳалокатга учради (видео)


Эронда 14 январ куни Қирғизистондан учиб келган Boeing 707 юк самолёти ҳалокатга учради.

Самолёт Эрон компаниясига тегишли бўлиб, Қирғизистондан Эронга чартер парвозини амалга оширган эди. Бу ҳақда Қирғизистоннинг “Манас” аэропорти матбуот котиби Алия Қурбанова маълум қилди.

Унинг сўзларига қараганда, самолёт Бишкекдан 14 январ куни эрталаб 7.16 да “Манас” аэропортидан Теҳрон яқинидаги «Пайам» аэропорти томон парвоз қилган.

Ҳозирча қурбонлар ҳақида расмий маълумот йўқ. Эрон давлат телевидениесига таянган ҳолда Reuters агентлигининг маълум қилишича, самолёт бортида тўққиз киши бор эди. Турли ОАВ маълумотларига қараганда, қурбонлар сони 9 кишидан 16 кишигача бўлиши мумкин.

XS
SM
MD
LG