Ссылки доступа

Андижон ИИБсининг “тадбиркорларни қийратиб келган” тўрт ходими ДХХ ертўласида сўроқ қилинмоқда


10 январь кунги махсус селекторда президент Шавкат Мирзиëевнинг алоҳида танқидига учраган Андижон Ички ишлар бошқармасининг камида тўрт нафар ходими мазкур мажлисдан уч хафтача олдин ҳибсга олинди.

Андижон ички ишлар тизими мулозими¸ қолаверса, ишга бевосита алоқадор маҳаллий тадбиркорларнинг айтишича¸ вилоят ИИБсининг Жиноят қидирув ва терроризмга қарши курашиш бошқармасининг тўрт ходими ҳозирда вилоят ДХХ ертўласида сўроқ қилинмоқда.

14 январь куни Ўзбекистон Бош прокуратураси Андижон вилояти ИИБ ходимларининг 2018 йил 19 декабрь куни ҳибсга олинганини тасдиқлади.

Андижонлик тадбиркорлардан бирига кўра¸ вилоят ИИБсининг жиноят қидирув бошқармасининг тўрт хизматчиси хозирда вилоят ДХХси подвалида сақланмоқда.

“Биринчи ўринбосар Тўланбой (Раззоқов) ишдан олинган¸ устидан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят қидирувдаги тўртта опер – Ҳумоюн¸ Одил¸ Ботир ва Шукурлар ДХХ подвалида. Булар кейинги 5 йил давомида УВДни мафия қилиб олган экан. Иши юришган тадбиркорларни 15 суткага қамаб¸ уларни ноинсоний қийноқларга солиб¸ бизнесини бошқа одамга ўтказиб беришга мажбурлаб келишган. Рози бўлмаганларни¸ катта иқтисодий жиноятларда айблаб¸ 15 йиллаб қамоққа тиққан булар”¸ дейди воқеа тафсилотларига яқин андижонлик тадбиркор.

Андижон ИИБ Жиноят қидирув ва терроризмга қарши курашиш бошқармаси тўрт ходимининг ҳибсга олинганини¸ вилоят ҳуқуқ тизимидаги мулозим ҳам тасдиқлади.

Андижон ИИБ расмий сайтида подполковник Раззақов Тўланбой Тўхтасиновичнинг 14 январь куни ҳам Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари ​лавозимида экани ëзилган.

Ўзбекистон Бош прокуратураси Андижон вилояти ИИБси жиноят-кидирув бошқ​армасининг ходими Х.Қ​осимов ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 206,234 моддалари билан 19.12.2018 йилда Бош прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилиб, уларга қамоқ эхтиё​т чораси қўлланилгани ва мазкур жиноят иши тергови Бош прокуратуранинг ўта оғ​ир жиноятларни тергов қилиш юритувида» экани”ни билдирди.

Андижон вилоят ИИБнинг камида тўрт юқори даражали ходимининг ҳибсга олингани тафсилотларидан хабардор маҳаллий тадбиркорлар¸ ушланганлар қўлида жабр кўрганлардан 150 нафарга яқини ҳозирда расман шикоят қилганини билдирди.

XS
SM
MD
LG