Ссылки доступа

Ўзбекистон Давлат рақобат қўмитаси тугатиладиган бўлди


Давлат рақобат қўмитаси тугатилади. Бу борада “Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” президент фармони қабул қилингани ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Президент фармонига асосан Давлат рақобат қўмитаси ўрнида Давлат активларини бошқариш агентлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Капитал бозорни ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси ташкил этилади.

Тугатилаётган қўмитанинг Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази Савдо-саноат палатасига берилди.

Фармонга мувофиқ, давлат улушларини босқичма-босқич қисқартириш, самарали ва шаффоф хусусийлаштиришни таъминлаш давлат сиёсатининг асосий йўналиши этиб белгиланди.

XS
SM
MD
LG