Ссылки доступа

Кобул Тожикистонга «Жамаат Ансаруллох» собиқ етакчисининг ўғлини экстрадиция қилди


Афғонистон расмийлари Тожикистонга асосини тожик жангарилари ташкил қилган ягона террор ташкилоти бўлмиш «Жамаат Ансаруллоҳ»нинг собиқ етакчисининг ўғлини экстрадиция қилди.

«Жамаат Ансаруллаҳ» ўтган асрнинг 1990 йилларида Покистонда ташкил этилган бўлиб, кейинчалик “Домулло Амриддин” лақаби билан машҳур бўлган Амриддин Табаров қўмондонлиги остида Афғонистонга ўтган.

«Жамаат Ансаруллоҳ» собиқ етакчисининг ўғли бўлмиш Саиджалолиддин Табаровнинг экстрадиция қилингани борасида 14 январ куни Тожикистоннинг Афғонистондаги элчиси Шарофиддин Имомов маълум қилди. Унинг сўзларига қараганда, Кобул шунингдек тожик расмийларига мазкур гуруҳнинг 4 нафар жангарисини ҳам топширган. Терроризм ва экстремизмда айбланаётган шахсларнинг топширилиши халқаро ва икки томонлама Битимлар доирасида амалга оширилди, дея таъкидлади тожик дипломати.

“Жамоат Ансаруллоҳ” гуруҳининг 2016йилда ўлдирилган етакчисининг ўғиллари бўлмиш Саиджалол ва Абдуфаттоҳ Табаровлар америкалик ҳарбийлар томонидан 2009 йилда қўлга олингган эди. Шу йиллар давомида улар Баграмдаги ҳарбий база қамоқхонасида ушлаб турилди. Нима учун Домулла Амриддиннинг иккинчи ўғли Тожикистонга экстрадиция қилинмагани – номаълум.

Кобулдан 50 километр узоқликда жойлашган Баграм қамоқхонаси устидан назорат 2013 йилда Америка қўшинларининг олиб чиқилиши тўғрисидаги Битим доирасида Афғонистонга ўтган эди. 2016 йилда The Washington Post нашри Саиджалол ва Абдуфаттоҳ Табаровларга берилган хукм муддати ниҳоясига етгани, аммо улар Тожикистонга қайтишдан воз кечганликлари ва Баграм қамоқхонасида қолишни афзал кўришгани ҳақида ёзган эди.

Уч йил муқаддам Тожикистон расмийлари «Жамаат Ансаруллоҳ» гуруҳининг етакчиси Амриддин Табаровнинг ҳалок бўлганини расман тасдиқлади.

«Жамаат Ансаруллох» - “Ўзбекистон Ислом ҳаракати”дан бўйин товлаган тожик жангарилари томонидан ташкил этилган террор гуруҳи ҳисобланади. Бу ташкилот ҳақидаги хабарларилк бор Хўжанд шаҳридаги Уюшган Жиноятчиликка қарши кураш Минтақавий бошқармасининг идорасига худкуш томонидан қилинган ҳужумдан сўнг 2010 йил сентябрида пайдо бўлди. «Жамаат Ансаруллоҳ» ўшанда мазкур ҳужум учун маъсулиятни ўз зиммасига олган эди.

XS
SM
MD
LG